Украинанинг 17 та дипломатик ваколатхонасига таҳдидли хатлар келди, дея хабар берди бугун, Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба
Бу барча элчихоналар ёки консулликлар Европа Иттифоқи мамлакатларида жойлашган. Кулебанинг айтишича, ёзишмаларда портловчи мосламалар ёки ҳайвонлар - сигир, чўчқаларнинг кўзлари бўлган.
"Ҳаммаси Украинанинг Испания элчихонасидаги портлашдан бошланди. Aммо бу портлашдан кейин содир бўлган воқеа ғалати ва ҳатто мен айтсам, аҳмоқона бўлди", - дея Кулебанинг сўзларидан иқтибос келтирган "Украинска правда".
Вазирнинг сўзларига кўра, бунда ё Россия тўғридан-тўғри жавобгар, ёки бу ишлар “ваҳима ва қўрқув тарқатишга уринаётган” шахслар томонидан амалга оширилмоқда.
Дмитрий Кулеба номидан Украинанинг барча элчихоналари ва консулликлари кучайтирилган хавфсизлик чоралари режимига ўтказилди.
“Биз хорижий ҳукуматларни Дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясига мувофиқ Украина дипломатик муассасаларини максимал даражада ҳимоя қилишни кафолатлашга чақирамиз”, - деди Олег Николенко.
Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни тушдан кейин Украинанинг Мадриддаги элчихонаси ходими дипломатик муассаса биносида элчи номига ёзилган пакет портлаши натижасида енгил тан жароҳати олган. Маълумки, Испания аввалроқ ҳодисани террорчилик жинояти сифатида квалификация қилган.