Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Украина ўз мустақиллигини йўқотдими?

2821

AzonTV да берилган “Фикрат” таҳлилий кўрсатувининг навбатдаги сони “Россияда сиёсий элита парчаланиши кузатиляптими?” деган мавзуга бағишланди.

Маълумки, яқинда интернетга сиздирилган Пентагон махфий ҳужжатларида Россия элитаси ичидан дарз кетаётгани, рус элитасининг турли қутбларга ажралиб, парчалинишга юз тутгани ҳақида ҳам разведка маълумотлари мавжуд. “Фикрат” таҳлилий кўрсатувининг ушбу сонида сиёсатшунос Ҳамид Содиқ бу маълумотларнинг тўғри ёки нотўғрилиги бўйича ўз фикри билан ўртоқлашди. 

Кўрсатувда, шунингдек, томошабинлардан бири “Украина ўз мустақиллигини йўқотдими”, деган савол ҳам берди. Сиёсатшунос Ҳамид Содиқ бу саволга қуйидагича жавоб берди:

- Йўқ, Украина ўз мустақиллигини йўқотмади. Ҳозирги вазиятда маълум бир ҳудудларини йўқотган холос. Менинг назаримда бу ҳам вақтинчалик йўқотиш. Менда бир ички хоҳиш борки, Украина ўзининг суверен ҳудудларини тикласин. Украина ўз мустақиллигини сақлаб қолиши Ўзбекистон учун ҳам, ўзбек ватандошлик жамиятининг сиёсий тафаккури учун ҳам муҳим ҳисобланади. Худо кўрсатмасин, агар Украина ўз ерларини қайтариб ололмаса ва Россия томонидан тўла оккупация қилинадиган бўлса, постсовет давлатлари, айниқса Қозоғистон ва Ўзбекистонда жуда катта тушкунлик пайдо бўлиши мумкин. Ундай сценарийда Россияни тўхтатиб бўлмай қолади кейин, деди эксперт Ҳамид Содиқ.

Кўрсатувда, шунингдек, яна кўплаб қизиқарли саволлар ўртага ташланиб, муҳокама қилинди. Агар Россия элитасидаги парчаланиш ва унинг халқаро сиёсий ҳаётга, хусусан Ўзбекистонга таъсири ҳақида янада кўпроқ билимга эга бўлишни истасангиз, «Фикрат» таҳлилий кўрсатувинининг ушбу сонини  youtube.com тармоғида томоша қилинг.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага