Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Украина. Уруш соясида ўқилган жума намози

1867

Россия ҳужуми остида қолган Украинанинг Одесса шаҳрида Рамазон ойи олдидан жума намози ўқилди.

Украинанинг порт шаҳри Одессада мусулмонлар уруш бошланганидан бери илк бор жума намози ўқиш учун масжидларга борди. 

Рамазон ойи олдидан охирги жума намозини ўқиган мусулмонлар урушнинг тезроқ тугашини сўраб дуо қилишди. Масжидга намоз ўқиш учун келган суриялик Муҳаммад: "Мен Суриядан бу ерга келдим. Имкон қадар намоз ўқиймиз. Биз ҳеч қаерга кетмаймиз. Бу ерда анчадан бери, деярли 22 йилдан бери яшайман. Қўлимиздан келганча украинларга ёрдам беришимиз керак. Ҳар ким қўлидан келганича ёрдам берсин. Умид қиламанки, эртага рамазоннинг биринчи куни. Эртага динимиз буюрганидек рўза тутамиз. Афсуски, таровиҳ намози бўлмайди, аммо рўзани қолдирмай тутамиз”, дейди. 

Намоз ўқиётган Усама "Мен Украинаданман, қўрқмайман, ўзимизга ишонамиз. Биз украиналиклар доим ғалаба қозонамиз. Охиригача борамиз. Рамазонда ҳаммаси яхши бўлади. Рўзаларимни тутаман", деди.

Жума намози учун масжидга келган ва Доғистондан эканлигини билдирган Тоҳир: "Менинг исмим Тоҳир, Одессада вазият бироз тинч. Лекин, албатта, Украина учун, эртанги кунимиз учун хавотирдаман" деди. 

Уруш туфайли мамлакатда рамазон ойида беш вақт намозлар ва таровиҳ намозлари ўқилмаслиги билдирилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага