Днепропетровск вилоятининг Чаплино қишлоғида қутқарув ва қидирув ишлари якунланди – россиялик аскарларнинг турар-жой сектори ва темир йўл вокзалини ўққа тутиши натижасида 25 киши ҳалок бўлган.
Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Кирило Тимошенко маълум қилди.
«Чаплино қишлоғида қутқарув ва қидирув ишлари якунланди. Турар-жой сектори ва темир йўл вокзалининг ўққа тутилиши натижасида 25 киши ҳалок бўлди, улардан икки нафари болалар», - деган у.
Тимошенконинг қўшимча қилишича, 11 ёшли ўсмир уй вайроналари остида, яна бир 6 ёшли бола эса темир йўл вокзали яқинида автомобилдаги ёнғин натижасида ҳалок бўлган.
Ҳужум натижасида 31 киши тан жароҳати олган.
Аввалроқ 24 август куни Днепропетровск вилоятидаги Чаплино темир йўл вокзалига ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабар берган эдик.