Уганда хавфсизлик кучлари томонидан мусулмонлар мактабига уюштирилган рейдда 26 киши қўлга олинди.
Полиция матбуот котиби Луке Oвейсигйире Кампалада собиқ муфтий Шайх Зубайр Каёнгога тегишли Имом Ридҳа Ислом мактабига рейд уюштирганини маълум қилди.
Oвейсигйире қўлга олинганлар орасида 17 нафар талаба ҳам борлиги ва сўроқ қилиш учун полиция бўлимига олиб кетилганини айтди.
Уганда мусулмонлари олий кенгаши матбуот котиби Ашраф Мувавала мактаб маъмуриятини таътил пайтида ҳукуматдан рухсат олмасдан таълимни давом эттиришда айблади.
Угандада бир гуруҳ инсон ҳуқуқлари фаоллари ва баъзи мусулмон гуруҳлари ҳукумат мусулмонларни терроризмга алоқадорликда айблаб, уларни камситаётганини маълум қилган эди.
Уганда Статистика бошқармаси маълумотларига кўра, асосан насронийлар яшайдиган мамлакатда мусулмонлар аҳолининг 14 фоизини ташкил этади.
Аҳмад Али тайёрлади