Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Учкўприкда фермерлар муаммоси Адлия вазирлиги томонидан ўрганилмоқда

1238

Учкўприк туманида фермерлар ҳокимият биносига чақирилиб, ўз ерларидан “ихтиёрий” воз кечиш юзасидан ариза расмийлаштирилганлиги аниқланди.

Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилшича, Президент Фармонига асосан жорий йил 1 сентябрдан бошлаб ер участкасидан ихтиёрий воз кечиш тўғрисидаги ариза фақат нотариал тартибда тасдиқланиши қатъий белгиланган, ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарори билан бекор қилиниши мумкин эмас.

Мазкур тартиб фермерларни мажбуран ерини топширтириш, бўш оқ қоғозга имзо чекдириш ёки фермер номидан бошқа шахс имзо қўйиши каби йиллар давомида учраб келган амалиётларга чек қўйиш, шунингдек, исталган пайтда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг ерга бўлган ҳуқуқларини ҳар хил йўллар билан бекор қилишга йўл қўймаслик мақсадида жорий этилган.

Бироқ, жорий йилнинг 13 октябрь куни Фарғона вилояти Учкўприк тумани ҳокимлиги биносига чақиртирилган нотариус М.Э. томонидан ер ижара шартномаларини бекор қилинишини сўраб 16 та фермер хўжалиги раҳбарларидан ҳоким номига ёзилган аризалар тасдиқлаганлиги маълум бўлди.  
Яъни, нотариус ҳам ва фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳам бевосита туман ҳокимлиги биносига чақиртирилган бўлиб, аризаларни нотариал тасдиқлаш туман ҳокимлиги биносида юз берган.

Бундан ташқари, фермерларнинг аризалари билан боғлиқ нотариал ҳаракатни амалга ошириш, жумладан давлат божи ва бошқа тўловлар Учкўприк тумани ҳокимлиги ходими Ш.М. иштирокида амалга оширилган.

Бундай амалиёт юқоридаги Фармон мақсадига, мазмун-моҳиятига, унда белгиланган тартиб ва принципларга зид.

Маъмурий бинога чақиртирилиб, ҳокимлик ходимлари иштирокида ушбу нотариал ҳаракатларнинг амалга оширилиши фермерларнинг асл хоҳиш-иродасини ифода этишига халақит қилувчи катта тўсиқ сифатида қаралиши лозим. Қолаверса, 16 та фермернинг бир вақтда бирваракайига ерни топшириш қарорига келганлиги ва бир вақтда ариза ёзиш мақсадида нотариусга мурожаат қилиш ҳолати тасодиф бўлиши мумкин эмас.

Ўз ўрнида, ҳокимлик мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларига қонуний баҳо бериш юзасидан прокуратура органларига мурожаат қилинди.

Адлия вазирлиги ҳуқуқий муносабатлар барқарорлиги, ерга бўлган ҳуқуқларнинг таъминланиши қишлоқ хўжалиги ривожланиши учун энг муҳим шартларидан бири эканлигини таъкидлади.

Шу муносабат билан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мансабдор шахсларига қонунчилик ҳужжатлари талаблари, айниқса юқоридаги Фармон мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб зид фаолият юритганлик учун жавобгарлик мавжудлигини эслатиб ўтамиз, дейилади хабарда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага