Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ucell экологик акцияларни давом эттирмоқда...

2718

«Coscom» МЧЖ (Ucell савдо белгиси) пойтахт ҳокимлиги кўмаги билан 24 октябрь куни Навоий шоҳ кўчасида 36 туп каштан кўчатларини экди.

Акция 2019 йил август ойида Маҳтумқули кўчасида дарахт экишда қатнашиш билан бошланган ишларнинг мантиқий давоми бўлди. Ўша вақтдан бошлаб Ucell кўнгиллилари Тошкентдаги бешта парк зоналарида кўчат экишда иштирок этиб, 615 туп кўчат: чинорлар, ленкоран акацияси, павловния ва настарин ниҳолларини экишди. Сирғали тумани ҳокимлиги кўмагида Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти ҳудуди тозаланиб, Сирғали мавзесининг янги кичик туманида «Виктория хиёбони» барпо этилди. Ушбу икки тадбир доирасида иштирокчилар 3-4 ёшдаги 80 туп чинор экдилар.



Бу йил Ucell кўнгиллилари баҳорда карантин эълон қилинишидан олдин Тошкентда настарин хиёбони экишга ва Қарши ва Навоий шаҳарларида ҳинд настарини ва испан дракларини экишга муваффақ бўлишди. 

Дарахт экиш географияси кенгаймоқда.

Яна бир экологик акция Сурхондарё вилоятида бўлиб ўтди. 29 сентябрь – 1 октябрь кунлари Термиз шаҳрининг асосий кўчаларида, Санъат саройи парки ва Амударё қирғоғида, Термиз шаҳар ҳокимлиги ва шаҳар ободонлаштириш бошқармаси кўмаги билан Ucell ходимлари 1200 туп каштан кўчатларини экдилар.

«Бу йил каштан тасодифан танланмади. Ландшафт дизайни бўйича мутахассисларнинг таъкидлашича, у атроф-муҳитга яхши таъсир қилади, ҳавони олтингугуртли газлардан тозалайди ва чангни ўзида сақлайди. Айниқса, у кенг шаҳар ва парк хиёбонлари ва бульварларга ўтқазилса, жуда яхши. Ва, албатта, унинг тутун ва газларга чидамлилиги заводларни, саноат зоналарини, энергетика иншоотлари ва бошқа жойларни кўкаламзорлаштиришда кўп экилишига сабаб бўлади», - дейди Ucell компаниясининг жамоатчилик билан алоқалар бошқармаси бошлиғи Бахтиёр Насимов.



Сентябрь ойида UzReport телеканалининг Навоий шоҳкўчаси тарихига бағишланган «Шаҳар оқшоми»  телекўрсатуви пайтида дастур муаллифларида Навоий кўчасидаги турли сабабларга кўра дарахтлар илдиз отмаган жойларни кўчатлар билан тўлдириш ғояси туғилди.



Ўшанда, Бахтиёр Насимов ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари Фурқат Маҳмудхўжаев қўшма экологик ташаббус ўтказишга келишиб олдилар.

«Биз ушбу акцияда Ucell’га ёрдам беришга ўйлаб ўтирмасдан розилик бердик. Дарахтларни экиш — биз доимо қўллаб-қувватлайдиган фаолият. Бу нафақат шаҳар қиёфасини шакллантириб, соғлом, яшил кўринишга эга бўлибгина қолмай, балки шаҳар аҳолисига ҳам фойда келтиради. Бугун биз бу ерга компания томонидан тақдим этилган 36 туп каштан дарахтини экдик», - деди Фурқат Маҳмудхўжаев.

2020 йил 24 октябрда Навоий шоҳкўчасида бўлиб ўтган акцияда пойтахт ҳокимлиги ва шаҳар ободонлаштириш бошқармаси ходимлари, шунингдек, ОАВ вакиллари иштирок этишди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага