Саудия Арабистони фойдасига жосусликда айбланган Twitter'нинг собиқ ходими чоршанба куни 3 ярим йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди, деб хабар қилди АҚШ прокуратураси.
Мена минтақасида Twitter'нинг медиа ҳамкорлигини назорат қилган АҚШ ва Ливан фуқароси ҳисобланган Аҳмад Абуаммо август ойида Калифорниянинг Сан-Франциско федерал судида айбдор деб топилган. Прокурорлар Абу Аммонинг етти йилдан сал кўпроқ қамоқ жазосига ҳукм қилинишини сўрашган ва у ўн йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.
Прокурорларнинг таъкидлашича, Абу Аммо Саудия Арабистони расмийларига фойдаланувчиларни аниқлашга ёрдам бериш учун Twitter тизимларидан махфий маълумотларнинг сизиб чиқишига бош-қош бўлган. Судда маълум бўлишича, Саудия Арабистони амалдори Абу Аммога 42 000 долларлик соат совға қилгани ва икки марта 100 000 долларлик банк ўтказмалари олгани ҳақидаги маълумотлар тергов идораларида савол уйғотган.
Адвокатлар, Абу Аммонинг хатти-ҳаракатлари Саудия Арабистони номидан минглаб Twitter аккаунтларига киришда айбланган Twitter'нинг яна бир собиқ ходими Али Алзабаранинг хатти-ҳаракати билан солиштирганда ҳеч нарса эмаслигини айтиб ўтди. Алзабара айблов эълон қилинишидан олдин Қўшма Штатлардан қочиб кетган эди.
Twitter кўпинча ҳукумат инфилтрациясига мойилликда гумон қилинган. Илк бор Wаshington Post ва CNN томонидан нашр этилган Twitter шикоятида собиқ хавфсизлик бошлиғи Питер Затко компания ўз фойдаланувчиларини, жумладан ҳукумат амалдорларини етарлича ҳимоя қила олмагани айтилган.