Туркманистон глобал интернет тармоғига уланмаган миллий рақамли тармоқ яратишни режалаштирмоқда, деб хабар беради turkmenistan.gov.tm сайти.
Бу борада мамлакат раҳбарининг қарори имзоланиб, махсус ишчи гуруҳи шакллантирилди.
“Туркманистонда интернет тармоғига уланмаган автоном Миллий рақамли тармоқни яратиш, шунингдек, бу борада тизимли чора-тадбирлар кўриш мақсадида Туркманистон Президентининг қарори имзоланиб, унга мувофиқ ишчи комиссия тузилди. Унга Миллий рақамли тармоқни шакллантириш концепциясини ишлаб чиқиш ва Миллий рақамли тармоқни яратиш лойиҳасини амалга ошириш ҳамда унинг таркибини тасдиқлаш топширилди», — дейилади хабарда.