Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркиядаги вақф 526 минг оилага қурбонлик гўшти тарқатди

1172

Туркия Инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ва инсонпарварлик ёрдами вақфи бу йил Қурбон ҳайити муносабати билан 60 давлатда 526 минг оилага қурбонлик гўшти тарқатди.

Вақф маълумотларига кўра, Туркиядан ташқари Яқин Шарқ, Африка, Марказий Осиё, Кавказ ва Жанубий Осиё, Болқон ярим ороли, Европа ва Америкага 65 минг 775 пакет қурбонлик гўшти тарқатган. 

Ўтган йили Қурбон ҳайити муносабати билан жамғарма томонидан Туркия ва хориждаги 62 минг ёрдамга муҳтож инсонга қурбонлик гўшти етказилганди. 

Вақф ходимлари нафақат қурбонлик гўшти тарқатиш, балки кам таъминланган оилаларнинг турмуш шароитини яхшилашга қаратилган турли лойиҳаларни қўллаб-қувватламоқда. 

Бундан ташқари, вақфчилар Туркия ва дунёнинг 13 давлатидаги 41 минг 416 нафар етим ва қийналган оила фарзандларига кийим-кечак етказиб берди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага