Турк банклари Россиянинг “Мир” карталарига хизмат кўрсатишни тўхтатди. Дўконларда Россия карталарига товар сотиб олиш тўхтатилди. Шу сабабли, туроператорлар россияликларга ўзлари билан нақд пул олиб юришни маслаҳат беришмоқда.
Туркиянинг икки йирик банки Россия тўлов карталари эгаларига банкоматлардан лира ечиб олишга рухсат бермаяпти. Бундай савдо нуқталари эса тез суръатлар билан ўсиб бормоқда.
Туркиядаги руслар учун нақд пул ечиб олиш учун банкомат топиш тобора қийинлашмоқда. Туркия матбуотига кўра, икки йирик банк - Is Bankasi ва Denizbank Россиянинг “Мир” карталари билан операцияларни тўхтатган.
Миллий тўлов карталари тизимининг россиялик оператори раҳбари Владимир Комлевга нисбатан шахсий санкциялар жорий этилгани бунга сабаб бўлаётгани таъкидланган.
Туркиядаги 5 банк Россиянинг “Мир” карталари билан ишлаган. Ҳозирча уларга учта – Halkbank, Ziraat bankasi ва VakifBank банк хизмат кўрсатишда давом этмоқда. Шундай бўлса-да улар ҳам россияликларга тўловларини амалга оширишда узилишлар билан ишламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ AҚШ ва Европа Иттифоқи Россия Туркия банк сектори орқали Ғарб санкцияларини четлаб ўтмаслиги учун Туркияга босимни кучайтиргани хабар қилинганди. Ҳамма гап “Мир” тўлов тизими билан ишлайдиган банклар учун санкциялар ҳақида эди.
Энди экспертлар Туркия авиацияси санкциялар таҳдиди остидаги навбатдаги нишон бўлишдан хавотирда. Шундай бўлса, компанияларнинг Россия Федерациясига учиши тақиқланади. Туркия эса Россия авиаташувчиларга қарши санкцияларга риоя қилиши керак бўлади.