Туркияда «чой пойтахти» сифатида машҳур бўлган Ризе шаҳридаги Ражаб Тоййиб Эрдоған университетида ноёб кутубхона очилди.
Кутубхонада чой ҳақида турк ва инглиз тилларида жами 938 та китоб, журнал, докторлик диссертациялари, мақолалар ва тадқиқотлар мавжуд. Нашрларда турк аҳолиси орасида энг машҳур ичимликлардан бири бўлган чойнинг навлари, энг фойдали навлари, ичиш маданияти, ўсаётган ҳудудлари ҳақида кўплаб маълумотлар мавжуд.
Университет ректори Хусайн Караманнинг таъкидлашича, бундай мавзули кутубхоналар ўқувчининг у ёки бу маълумотни излаш учун кўп вақтини бой бермай, керакли билимлар билан бойитишига хизмат қилади.
«Университетимизнинг чой кутубхонасида барчанинг севимли ичимлиги ҳақида туркий ва хорижий материалларнинг кўп қисмини тўплашга ҳаракат қилдик. Баъзи нашрларни элчихоналаримиз ва консулликларимиз туфайли турли мамлакатлардан олдик. Китоб фондимизни янада тўлдириш учун бу жараён давом эттирилади», — дейди ректор.
Бундан ташқари, университетда Қора денгиз ҳақидаги яна бир бой кутубхона мавжуд бўлиб, унда 734 та асар мавжуд.
Маълумот учун: Статистик маълумотларга кўра, турклар дунёдаги энг кўп чой ичадиган халқдир: ҳар йили ҳар бир киши 2,5 килограмм қуруқ хом ашёни ишлатади, бу машҳур чойни севувчилар - инглизларникидан кўпроқ.
Бундан ташқари, Туркия чой ишлаб чиқариши билан машҳур. Чой Туркиянинг шимолий қисмида етиштирилади. Ишлаб чиқариш бўйича етакчи шаҳар Ризе бўлиб, у ишлаб чиқаришнинг 90% дан ортиғини ва бутун дунё бўйича тахминан 6,5% ни ташкил қилади.