Ливанда фаолият олиб борувчи америкалик дипломат Туркияда сохта Сурия паспортини 10 минг долларга сотганликда гумон қилиниб ҳибсга олинди, деб хабар берган турк полицияси.
Ҳибсга олиш 11 ноябрь куни Истанбул аэропортида Сурия фуқароси Германияга бориш учун бошқа шахснинг паспортидан фойдаланмоқчи бўлган воқеадан сўнг амалга оширилди, дейилади Истанбул хавфсизлик бюроси баёнотида.
Бу паспорт Ливан пойтахти Байрутдаги АҚШ консуллигида ишлайдиган ҳибсга олинган дипломатга тегишли бўлган.
Баёнотда қайд этилишича, видеокузатув камераси тасвирлари икки гумонланувчининг аэропортда учрашгани ва у ерда кийимларини алмаштиргани, америкалик дипломат эса тегишли паспортни сурияликга топширгани кўрсатилган.
Дипломатни шахсий кўрикдан ўтказиш чоғида конвертда 10 минг доллар ва унинг номига ёзилган паспорт топилган, дейилади хабарда.
Сурия фуқароси ҳужжатларни қалбакилаштиришда айбланган, бироқ судгача озод қилинган, америкалик дипломат эса ҳибсга олинган.
Хорижий дипломатлар одатда жиноий жавобгарликка тортилишдан иммунитетга эга, аммо улар аккредитациядан ўтмаган мамлакатларда жиноий жавобгарликка тортилади ва жазоланади.