Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия: Юз йил ҳижобга қарши бўлган партия энди уни ҳимоя қилмоқда

1863

Республика халқ партияси етакчиси К.Қиличдорўғли парламентга ҳижобли аёллар ҳуқуқлари ва кийим кийиш билан боғлиқ шахсий эркинликларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритиш қарорини эълон қилиб, кутилмаган ва ноанъанавий қадам ташлади, деб ёзади Туркия ОАВлари.

Кузатувчилар мухолифатнинг бу ташаббусини 2023 йил 18 июнга белгиланган парламент ва президентлик сайловларида консерватив доиралар овозини олишга уриниш билан изоҳламоқда.

Қиличдорўғли: «Бу муаммони енгиш вақти келди. Халқаро ҳуқуқ тамойилларига мос келадиган ҳуқуқий база яратилди. Бу ҳуқуқни қонуний равишда мустаҳкамлаб, муҳокамадан бутунлай чиқариб ташлаш керак», деб баёнот берди.

Бу баёнотларни «Келажак» партияси раҳбари А. Довутўғли ҳам уни қўллаб-қувватлаб: “Қиличдорўғлининг барча соҳаларда ҳижоб ўраш бўйича қонун эркинлигини таъминлашга чақируви ижтимоий тинчлик нуқтаи назардан катта аҳамиятга эга, деб ҳисоблайман”, деган.

Эътиборлиси, аввалроқ партия раҳбари ҳижобли аёллар, шунингдек, жамиятнинг диний ва консерватив қатламларидан кечирим сўраган кампанияни бошлаган эди. Қиличдорўғли К. Эврен бошчилигидаги 1980 йилги ҳарбий тўнтариш пайтида суд қарорлари қурбони бўлган аёллар билан учрашув ўтказди. Ўшанда судлар қарори билан уларни олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилиш, давлат муассасалари ва нодавлат ташкилотларида ишлашга рухсат берилмаган ҳолатлар бўлган эди.

Тахминан 100 йил муқаддам Камол Отатурк томонидан асос солинган партия ўнлаб йиллар давомида ҳижобга қарши курашиб, бошини ўраб юрган аёлларнинг таълим ва тиббиёт муассасаларига киришини тақиқлаб келган. Бу қонунлар сўнгги йилларгача, яъни ҳукмрон «Адолат ва тараққиёт» партияси уларни ўзгартириб, янги воқеликни ҳаётга татбиқ этгунга қадар амалда бўлди.

Бироқ Туркия президентлигига номзодини қўйган Қиличдорўғли сўнгги пайтларда бу қарорлар «нотўғри» бўлганини ва «хатоларни тан олиш уят бўлмаслигини» эканини қайта-қайта тан олди.

Ўз навбатида, АТП раҳбари ёрдамчиси О.Зенгин вазиятни қуйидагича изоҳлади: “Туркияда ҳижоб ўрашни тақиқлаш камолчилар иродасига зид ва ўнлаб йиллар давомида миллионлаб аёллар ҳаётини йўқ қилгандан сўнг тугади. Улар чин дилдан кечирим сўрашлари ёки жим туришлари керак».

Эътиборлиси, “камолистлар”нинг баъзилари ўз партияларининг «дунёвийлик тамойилларидан четга чиқиб» консерватив сайловчилар билан яқинлашишга уринишларини танқид қилган.

Туркиядаги консерваторлар ҳар қандай партиянинг сайловларда ғалаба қозонишини таъминлашга қодир бўлган энг йирик блок ва энг кенг сегментдир. Камолистлар, йиллар давомида уринишлардан сўнг, консерваторларнинг бир қисмининг овозини қўлга киритмасдан сайловларда ғалаба қозона олмаслигига ва Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг ҳукмронлигига барҳам бера олмаслигига амин бўлди.

2019 йилги маҳаллий сайловлар тажрибаси Туркия сиёсий ҳаётида катта ўзгаришлар бўлди. Республика халқ партиясининг миллий ва консерватив доиралардан номзодлари Истанбул, Анқара ва Анталиядаги муваффақиятлар фонида барча соҳаларни ҳурмат қилишга қаратилган сайловолди тарғиботида жамият ва ҳижоб кийиш эркинлигини ҳимоя қилиш орқали сезиларли ютуқни амалга оширди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага