Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан чоршанба куни Швецияда мусулмонларнинг асосий байрами Қурбон ҳайитининг биринчи кунида мусулмонларнинг муқаддас китоби Қуръоннинг ёқиб юборилганини қоралади, деб хабар бермоқда Анадолу агентлиги.
"Мен Швецияда Қурбон ҳайитининг биринчи кунида муқаддас китобимиз Қуръонга қарши қилинган қабиҳ ҳаракатни қоралайман!", деб ёзди Фидан твиттердаги саҳифасида.
“Сўз эркинлиги баҳонасида мусулмонларга қарши бу исломофоб ҳаракатларга йўл қўйиб бўлмайди”, - дея қўшимча қилди у.
“Бундай ваҳший ишларга кўз юмиш жиноятга шерик бўлишдир.
Фиданнинг сўзлари Швеция расмийлари масжид олдида Қуръон ёқиб намойиш ўтказишга рухсат берганидан кейин янграган.
Айни пайтда Туркия Адолат ва Тараққиёт партияси (АК) матбуот котиби Омер Челик, “Қурбон ҳайитида бир масжид олдида Қуръонни ёқиш талабини Швеция расмийларининг маъқуллаганини қоралаймиз” деди.
"Биз Швеция Олий судининг нафрат жиноятларини ҳимоя қилиш позициясини кескин қоралаймиз. Ҳар қандай ҳурматсизлик инсониятга қарши жиноятдир. Биз бу лаънати ҳаракатларга қарши барча сиёсий ва ҳуқуқий асосларда энг кучли тарзда курашишда давом этамиз", деб қўшимча қилган Челик.