Туркия ҳарбий-денгиз кучлари махсус кучлари мутахассислари томонидан бугун, 6 апрель куни мамлакатнинг Қора денгиз соҳилларида, мамлакат шимоли-ғарбидаги Кефкен қишлоғи яқинида денгиз минаси топилди ва уни зарарсизлантиришди. Бу ҳақда Туркия Миллий мудофаа вазирлиги хабар берди.
Хабарга кўра, денгиз патрул самолёти томонидан мина аниқлангандан сўнг дарҳол ҳудуд навигация учун ёпилган. Воқеа жойига САС сапёрлари гуруҳи юборилган. Портловчи мослама барча зарурий чоралар кўрилган ҳолда зарарсизлантирилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Истанбул бўғозида ҳам мина топилгани учун кемалар ҳаракати тўхталган ва мина зарарсизлаштирилганидан кейин яна ҳаракатга рухсат берилганди.
Шунингдек, Туркия миллий мудофаа вазири Хулуси Акар “ҳолат юзасидан Россия билан ҳам, Украина томони билан ҳам гаплашган”ини билдирган эди.