Жумҳурият Халқ партияси бош котиби ва Туркия президентлигига номзод Камол Қиличдорўғли Россияни фитна уюштириш ва сохта материаллар тарқатишда айблади.
Қиличдорўғлининг Тwиттер ижтимоий тармоғидаги рус тилида:
«Азиз россиялик дўстлар, сиз бу мамлакатда фош этилган монтажлар, фитналар, ёлғон хабарлар ва кеча эълон қилинган ёзувлар ортида турибсиз. Дўстлигимиз 15 майдан кейин ҳам давом этишини истасангиз, қўлларингизни Туркия давлатидан узоқроқ тутинг. Биз ҳамон ҳамкорлик ва дўстлик тарафдоримиз..», деб ёзилган.
Эслатиб ўтамиз, Қиличдорўғли 2023 йилда бўлиб ўтадиган сайловларда бирлашган мухолифат номидан Туркия президентлигига номзодлигини қўйган.
Туркия Президенти ва Туркия Олий Миллат Мажлиси (парламенти) депутатлари сайлови 2023 йилнинг 14 май куни бўлиб ўтади.