Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия, Озарбайжон ва Қозоғистон катта лойиҳалар учун бирлашмоқда

2221

Туркия Ғарб ва Шарқ ўртасидаги Ўрта транспорт йўлагини ривожлантириш учун Озарбайжон ва Қозоғистон билан биргаликда қадам ташлашга тайёр. 

Бу ҳақда бугун, 27 июнь куни Бокуда бўлиб ўтган Туркия, Озарбайжон ва Қозоғистон ташқи ишлар ва транспорт вазирларининг биринчи уч томонлама учрашуви якунлари бўйича Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли маълум қилди.

“Каспий денгизи орқали юкларни етказиб бериш катта аҳамиятга эга. Биз ушбу йўлакнинг аҳамиятини ошириш бўйича чора-тадбирларни давом эттиришга тайёрмиз. Транспорт ва логистика соҳасига инвестицияларнинг ўсиши бутун минтақада фаровонлик даражасини оширади”, — деди вазир. 

Унинг сўзларига кўра, Анқаранинг бу борадаги аниқ ташаббуслари Бокудаги уч томонлама учрашув иштирокчилари эътиборига ҳавола қилинган.

Туркия вазирининг сўзларига кўра, минтақавий жараёнлар фонида Боку, Анқара ва Нур-Султон ҳамкорлиги алоҳида аҳамиятга эга. “Инқироз ва муаммолар, албатта, мамлакатларимиз фойдалана оладиган ва фойдаланиши керак бўлган имкониятлар билан ҳам боғлиқ”, — деди дипломатия раҳбари. 

Чавушўғли мисол тариқасида Қораденгиз минтақасидаги ғалла инқирозига эътибор қаратди. “Анқара мавжуд вазиятдан чиқиш учун БМТ билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқда”, деди Туркия вазири. 

Чавушўғли инқироз (Украина атрофидаги) хавфсиз ва барқарор транспорт коридорларига эга бўлиш муҳимлигини кўрсатганини қайд этди. Шу боис ҳам ички инфратузилмага сармоя киритиш, ҳам минтақадаги имкониятларни кенгайтириш жуда ҳам долзарб масала ҳисобланади. 

Унинг сўзларига кўра, Боку-Тбилиси-Карс темир йўл лойиҳалари, шунингдек, Боку-Тбилиси-Жайҳон нефт қувури ва Транс-Онадўли газ қувури тармоқлари транспорт ва энергетика соҳасида муваффақиятли минтақавий ҳамкорликнинг ёрқин далилидир.

Човушўғлу Туркиянинг ўзида амалга оширилаётган мегалойиҳалар ҳақида гапирди. 

Унинг сўзларига кўра, Анқара ҳам Нахчивонни Озарбайжоннинг қолган қисми билан боғловчи Зангезур йўлагини очиш ғоясини қўллаб-қувватлайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага