Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Туркия мухолифати Эрдоғанни президентлик сайловларидан четлаштиришни талаб қилмоқда

1515

Уч партия Туркия сайлов комиссиясига Ражаб Тоййиб Эрдоғаннинг бўлажак президентлик сайловларида номзоди кўрсатилиши устидан шикоят қилди. Мухолифат фикрича, у икки марта сайланган ва яна ўз номзодини қўя олмайди.

28 март, сешанба куни Туркиядаги уч мухолифат партияси вакиллари Олий сайлов комиссиясига амалдаги президент Ражаб Тоййиб Эрдоғанни май ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари учун номзодлар рўйхатидан чиқариб ташлашни талаб қилиб, ариза топширди.

Унинг номзоди конституцияга зиддир, чунки «Яхши» партия, «Демократия ва ютуқ” партияси ҳамда «Ватан» партияси иддаосига кўра, Эрдоған аллақачон икки марта президент этиб сайланган. 2014 ва 2018 йиллардаги президентлик сайловларида ғалаба қозонган Эрдоған Туркия парламенти муддатидан олдин сайловлар эълон қилган тақдирдагина учинчи марта номзодини қўйиш ҳуқуқига эга бўлади, дея таъкидлайди мухолифатчилар. Аммо 14 май куни бўлиб ўтадиган овоз бериш президент фармони билан белгиланди.

Ўз навбатида, ҳукмрон «Адолат ва тараққиёт» партияси спикери Ўмер Челик 28 март куни Эрдоғаннинг сайловларда иштирок этишига ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини айтди. Унга кўра, 2018 йилда конституция ўзгартирилгандан сўнг у биринчи марта янги президентлик тизимида сайланган, шу боис унинг аввалги президентлик муддати ҳисобга олинмаган. Конституциявий ҳуқуқ соҳасидаги туркиялик экспертлар қонун нормалари Эрдоғанга яна номзодини қўйишга имкон берадими ёки йўқми, деган фикрга келишмайди. Бу йилги сайловларда Туркия президентлигига номзодларнинг якуний рўйхати 31 март куни эълон қилиниши кутилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага