Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазири Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар берди Туркия ТИВ матбуот хизмати.
Кеча, 3 декабрда бўлиб ўтган суҳбат чоғида вазирлар Афғонистондаги вазият ва босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ҳудудидаги провокацияларни муҳокама қилишган.
Чавушўғли ва бин Зайд Толибоннинг аёлларнинг университетларда таълим олишини тақиқлаши, шунингдек, аёлларнинг гуманитар ташкилотларда иш билан таъминланиш муаммосидан хавотир билдирди.
Туркия вазири бу борада, хусусан, Ислом ҳамкорлик ташкилоти доирасида мувофиқлаштирилган саъй-ҳаракатлар муҳимлигини таъкидлади.
Бин Зайд, ўз навбатида, аёлларнинг таълим олишига қўйилган тақиқ инсоннинг асосий ҳуқуқларини бузади, деди.
Амирлик дипломатияси раҳбари Ислом дини аёллар ва уларнинг ҳуқуқларига алоҳида аҳамият беришини эслатиб, уларнинг жамиятдаги ўрнини таъкидлади.
Бин Зайд аёллар ҳуқуқларини таъминлаш, уларнинг жамият ҳаётининг барча жабҳаларида тўлиқ ва тенг иштирок этиши муҳимлигини таъкидлади.
Вазирлар, шунингдек, Исроил вазирининг босиб олинган Шарқий Қуддусдаги ал-Ақсо масжидига рухсатсиз кирганини қоралади.
Дипломатия раҳбарлари Қуддусдаги диний обидаларнинг мақоми ва дахлсизлигини сақлаб қолиш, провокацион ва номақбул қадамларга қарши чораларни мувофиқлаштириш муҳимлигини қайд этдилар. Шунингдек, Исроил ҳукуматини минтақадаги кескинликни камайтириш учун чоралар кўришга чақиришди.