Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Турк дунёси Туркияни қўллаб-қувватлашда жонбозлик кўрсатди

1032

Февраль ойида содир бўлган даҳшатли зилзилалар фонида туркий тилли давлатлар Туркияга улкан ёрдам кўрсатди.

Озарбайжон биринчилардан бўлиб қардош Туркияга ёрдам беришга ҳаракат қилди. Табиий офат зонасига Озарбайжондан 867 нафар қутқарувчи ва шифокор юборилди.

Бундан ташқари, биринчи гуруҳлар Туркияга зилзила содир бўлган эртаси куни етиб келишди. Иш давомида улар вайроналар остидан 53 кишини қутқариб олишга муваффақ бўлди.

Бундан ташқари, Озарбайжондан офат ҳудудига 10 мингдан ортиқ чодир, 2,5 мингга яқин генератор, 20 мингдан ортиқ иситгич, 32 минг кўрпа-тўшак, 3 мингга яқин озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатилди.

Озарбайжон давлат нефт компанияси SOCAR тез тиббий ёрдам, ўт ўчириш бригадалари, Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва оқибатларини бартараф этиш (AFAD) ҳамда қидирув-қутқарув хизматлари ходимларини бепул ёқилғи билан таъминлади.

Озарбайжонда ёрдам йиғиш кампанияларининг ташаббускорлари “Бирлик ва ҳамжиҳатлик платформаси: Туркия асри”, “Биродарлар ёрдами” ва “Ҳайдар Алиев фонди” бўлди.

Туркия аҳолисига ёрдам бериш учун Озарбайжондан махсус ҳисоб рақамига 15 миллион долларга яқин маблағ ўтказилди.

Айни вақтга қадар Туркияга 15 та самолёт, 365 та юк машинаси ва 25 та поезд орқали инсонпарварлик ёрдами етказилди.

Қозоғистондан 15 миллион доллар миқдоридаги хайрия

Қозоғистон ҳам Туркияга биринчилардан бўлиб ёрдам қўлини чўзди. Президент Қосим-Жомарт Тоқаев номидан ҳукумат Туркияга 1 миллион доллар миқдорида молиявий ёрдам кўрсатди, шунингдек, табиий офат зонасига умумий оғирлиги 55 тонна бўлган гуманитар юк жўнатди.

Туркиянинг Остонадаги элчихонаси махсус банк ҳисоб рақами очган ва унга 15 миллион долларга яқин пул ўтказилган. Барча хайрия пкуллари AFAD ҳисобига тушган.

Қозоғистон ҳукумати, ташкилотлари ва оддий аҳолиси билан бир қаторда Туркияни қўллаб-қувватлаш бўйича гуманитар акцияларда иштирок этиб, 500 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдамини йиғишди. Улар орасида 100 дан ортиқ анъанавий қозоқ ўтовлари ҳам бор эди.

Қозоғистондан 100 нафарга яқин кишидан иборат қидирув-қутқарув гуруҳи Газиантеп, Нурдоғи ва Хатайда қутқарув ишларида иштирок этди. Қозоғистонлик қутқарувчилар вайроналар остидан етти кишини қутқариб қолишга, шунингдек, 88 нафар ҳалок бўлганларнинг, жумладан, 10 нафар боланинг жасадини олиб чиқаришга муваффақ бўлди.

Ўзбекистонлик ошпазлар табиий офат зонасининг 10 минг нафар аҳолиси учун таом тайёрлади

Туркиядаги табиий офатдан кўп ўтмай, Ўзбекистонда жабрланган Туркия вилоятлари аҳолиси учун ёрдам йиғиш кампанияси бошланди.

Акция Туркиянинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан мувофиқлаштирилиб, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси қошидаги “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси, шунингдек, Ўзбекистон-Туркия ишбилармонлари уюшмаси (UTİD), Ташқи иқтисодий алоқалар кенгаши (DEİK) томонидан қўллаб-қувватланди. Туркия-Ўзбекистон ишбилармонлар кенгаши, Мустақил саноатчилар ва тадбиркорлар уюшмаси (MÜSİAD) Ўзбекистон бўлими ва бошқа бир қатор ташкилотлар ҳам ёрдам йиғишда бирдамлик кўрсатди.

5 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда давом этаётган кўнгиллилар акцияси доирасида 600 минг доллардан ортиқ хайрия йиғилган. Бундан ташқари, дори-дармон ва тиббий буюмлар, озиқ-овқат, кийим-кечак, поябзал, кўрпа-тўшак, болалар тагликлари ва гигиена воситалари, генераторлар, электр иситгичлар ва бошқа зарурий буюмлардан иборат 600 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами тўпланиб, Туркияга жўнатилди.

Табиий офат зонасида қидирув-қутқарув ишларида Ўзбекистондан ҳам 100 кишилик отряд қатнашган, Овакентдаги дала госпиталида Ўрта Осиё республикасидан 71 нафар ҳарбий шифокор ишлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага