Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Тўхтатилган намоз ёхуд Россия полициясининг мусулмонлар «анклавига» қарши қандай курашаётгани ҳақида

3282

Москва вилоятида мусулмон объектларига рейдлар давом этмоқда. 7 июл куни Котелники шаҳрининг мусулмонлар марказига ниқоб кийган қуролли шахслар мусулмонлар жума намозига йиғилган вақтда бостириб кирган. Рейд ҳужжатларни текширишдан кўра ўта хавфли жиноятчиларни қўлга олиш операциясига ўхшарди. Мусулмонларга намозни тўлиқ ўқишга рухсат берилмаган, уларни юзтубан ерга босиб, болаларни қўрқитишган, жойнамозларни оёқ ости қилишган. Мусулмон жамияти раҳбари Салават Ибатуллин айтишича, улар кўчадан бир ҳижобли аёлни тутиб келтириб, уни йиғлатиб, баданига электрошокерни теккиза бошлашган. Буям етмаганидек намозхона ичига ўт ўчирувчи мосламасини сепа бошлашган. Кукуннинг кичик зарралари хавфли, чунки у нафас олиш йўлларига кирса, бўғилишга олиб келиши мумкин.

Котелники шаҳар туманида учта мусулмон жамияти мавжуд. Уларнинг барчаси Россия Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган, Москва вилояти мусулмонлари диний бошқармаси назорати остида бўлиб, у ўз навбатида Россия мусулмонлари диний бошқармаси таркибига киради. Маҳаллий намозхоналарда камситувчи рейдлар мунтазам ўтказилмоқда. Нафақат намоз ўқиш, балки кафе ва гамбургерларга бориш ҳам хавфли бўлиб қолган. Шу билан бирга, рейдлардан сўнг миллатчи шовинистларнинг каналларида  рейдлар ҳақидаги видеолар пайдо бўла бошлайди. Бу ҳақоратларда исломофобия туслари борлигини ҳам ҳеч ким яширмайди. Бундай ҳаракатлар терроризмнинг кучайишига ёрдам беради. Бу жамиятни ичкаридан йўқ қилишдир.

Москвада 13,5 миллион аҳолига атиги бешта масжид бор. Таққослаш учун: 9,6 миллион аҳолига эга Лондонда уларнинг 1,5 мингта, Нью-Йоркда (8,6 миллион) - 257, Парижда (2,1 миллион) - 75. Москва ва Москва вилоятида мусулмонлар намози учун жойларнинг етишмаслиги катта муаммо. Одамлар кўчада ва ижарадаги биноларда намоз ўқишга мажбур. Ислом Россия тарихий меросининг бир қисми ва жамиятда иккинчи энг кенг тарқалган диндир. 

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага