АҚШнинг Калифорния штати ассамблеяси янги қонун қабул қилди. Мазкур қонун фарзандининг жинсий мансублигини тан олмаган ота-оналарни жазолашни кўзда тутади.
Қонунга кўра, ота-она фарзандининг, гарчи у ҳали гўдак бўлса ҳам, ўзи даъво қилган жинсда деб эътироф қилишга мажбур. Мисол учун, 3 ёшли қизи ўзини ўғил боламан, деса, ота-оналар уни шундай қабул қилиши, унга шу асосда муносабатда бўлиши, боланинг кийим-кечакларини ва буюмларини шунга кўра олиб бериши керак. Ҳар қандай шаклда билдирилган эътироз ҳуқуқий ҳуқуқий оқибатларга олиб келади.
Ота-оналардан бири ёки иккаласи ҳам эътироз билдирган тақдирда, улар қуйидагича айбловлар қўйилади:
Боланинг соғлиғига таҳдид солиш;
Боланинг хавфсизлигига таҳдид солиш
Болани ижтимоий ҳимоядан маҳрум қилиш
Болани қонуний ҳуқуқидан маҳрум қилиш
Бу айбловлардан баъзилари “жиноят” де малакаланиши мумкин. Штат қонунчилигига кўра, болага зўравонлик айблови қўйилган ота-онани фарзанди тортиб олиниб, бошқа оилага тақдим этишдан ташқари, 6 йиллик қамоқ жазоси кутади.