Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

«Трастбанк»да ислом молияси бўйича муассаса иш бошлади

1695

Тошкентда “Трастбанк” хусусий акциядорлик банки шўъба лизинг компанияси “Траст Муамалат” масъулияти чекланган жамиятининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда “Трастбанк” раҳбарияти, хусусий секторни ривожлантириш бўйича Ислом корпорацияси сармояга инвестиция киритиш департаменти маслаҳат хизмат бўлими бош мутахассиси Музаффар Низомиддинов, жамоатчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

Таъкидланганидек, “Траст Муамалат” МЧЖнинг асосий вазифаси амалдаги қонунчилик доирасида самарали муробаҳа, яъни насия савдо ва ижара, яъни лизинг операцияларини ўтказиш орқали молиявий хизматларни кенгайтириш стратегиясини амалга ошириш, шунингдек, халқаро Ислом молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат. “Трастбанк”нинг Ислом тараққиёт банки гуруҳи билан узоқ муддатли муваффақиятли ҳамкорлиги “Траст Муамалат” МЧЖга “Ислом тараққиёт банки” корпорацияларининг молиялаштириш линияларини жалб қилиш имконини беради. Қолаверса, ривожланишнинг ушбу босқичи компанияга жисмоний шахсларнинг кичик ва ўрта бизнес лойиҳаларини молиялаштириш, уларнинг фаолиятини кенгайтириш ва янги иш ўринларининг яратилишига туртки бўлади. Шунингдек, компания амалдаги ҳуқуқий шароитда таклиф этилиши режалаштирилган, шариатга мос молиявий маҳсулотларни ўрганиш ва жорий этиш билан шуғулланади.

Банкнинг ушбу маҳсулоти ҳақида бош мутахассис Музаффар Низомиддинов, жумладан, шундай деди:

“Трастбанк қошида “Ислом дарчаси”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди. “Ислом дарчаси” бу исломий қадриятларга асосланган молиявий хизматлар кўрсатиладиган макон ҳисобланади. Режа бўйича аввал аҳолига муробаҳа ва ижара, деб номланган маҳсулотларни таклиф қилиш кўзда тутилган. Аста- секинлик билан мижозлар талабидан келиб чиққан ҳолда ушбу молиявий хизматлар ҳам бойитиб борилади. Ушбу Ислом дарчани очилишига қадар маълум бир ишлар амалга оширилди, албатта. Биринчи навбатда корхонамизнинг 35 ходими тегишли тренингларда қатнашди. “Исломий дарча”нинг ички йўриқномалари ишлаб чиқилди ва исломий дарчага оид барча ана шу қоидалар ва мезонларни ўрнатиш бўйича тушунчалар берилди. Шунингдек, бундай тренинглар “риск менежмент” йўналиши, бухгалтерия ҳисобини юритиш бўйича ҳам ташкил этилгани ходимларимизнинг бу янги соҳада самарали хизмат кўрсатишларини таъминлади, деган умиддаман.

Шу билан бирга, “Ислом дарча”сини тўлақонли фаолият кўрсатишини назорат қилиш ва тартибга солувчи IT тизимини ўрнатиш бўйича мақсадли ишлар амалга оширилди. Келажакдаги мақсадларимиз - фақат бундай “Ислом дарча”лари билан чекланиб қолмайди. Ҳозирда “Ўзбекистон Республикасида Ислом банклари тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилиши арафасида турибди. Агар бундай қонун амалга татбиқ этилса, мамлакатимизда тижорат Ислом банклари тўлақонли фаолият юртиши мумкин бўлади. Одатда Ислом банклари ҳозирги анъанавий банкларнинг хизматларига нисбатан кўпроқ хизматлар тақдим этиши мумкин. Чунки Ислом молиясининг талаблари анъанавий банкларга нисбатан бироз юмшоқроқ ҳисобланади, масалан, мижознинг ҳолати, тажрибаси ва рискларни ҳисобга олган ҳолатда маълум бир ечимларни тақдим қилиш мумкин бўлади. Шунинг учун, Ислом банклари очилган тақдирда мамлакатимиз тадбиркорлари учун жуда катта қулайлик яратилади. Ҳозирги вақтда банк хизматларидан фойдаланмаётган мижозлар жалб этилади, доимий мижозларга ҳам янги маҳсулотларни такиф этиш, ички ресурсларни тўлиқ мобилизация қилиш имкониятини яратади. Бу жараён эса ўз навбатида мамлакатимизда давлат бюджетига тушумлар ҳамда экспорт салоҳиятининг ортиши, янги иш ўринлари яратилишига олиб келади. Хуллас бу янги қадам турли соҳаларга ўз ижобий таъсирини кўрсатиши шубҳасиз”.

Таъкидлаш кераки, Ислом молияси хизматлари анъанавий банклар кўрсатиб келган хизматлардан бироз фарқ қилади. Анъанавий банкда пулни ижарага бериш ёки пулни сотиш деб таърифланадиган тушунчалар мавжуд. Лекин  Ислом банклари ундай эмас. Ислом банклари маълум бир активни, яъни асосий восита ёки қайсидир бир моддий активни сотиб олиб, мижозларга сотиш орқали ёки моддий активни сотиб олиб, мижозларга ижарага бериш орқали ёки мижозларнинг тадбиркорлик фаолиятига хос капиталига инвестиция қилиш орқали фаолият кўрсатади. 

Бош мутахассис Музаффар Низомиддиновнинг айтишича, ҳозирги вақтда Ўзбекистон республикасида тижорат банк очиш учун таъсисчи айталик, камида юз миллиард сўм миқдорида минимум капиталга бўлиши керак. Бу монандлик талаби ҳисобланади. “Исломий дарча” учун эса бундай талаб йўқ. 

“Лекин келажакда Ислом банки очилса, тўлақонли фаолият юритса, минимал капитал бўйича ҳам мажбурий талаб пайдо бўлиши мумкин”, дейди Низомиддинов. “Албатта исломий дарчанинг молиявий хизматлари албатта ўз ички меъёрлари, ўз тартиб-қоидалари асосида, мижозларнинг иқтисодий салоҳиятидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади. Содда қилиб айтганда, кичик тадбиркорларга уларнинг молиявий имкониятлари ҳисобга олинган ҳолда давлат дастурлари асосидаги имтиёзли молиялаштиришдан фойдаланиб, ёки исломий молияга мос келувчи тартибларда микроқарзлар ажратилиши мумкин. Умид қиламизки, бундай хизматлар келажакда кўп мижозларни ўзига жалб эта олади. Масалан, Покистон Ислом Республикасидаги бир исломий микромолиялаш ташкилотининг икки миллиондан ортиқ мижозлари  мавжуд. Бу ташкилот, асосан, мижозларга фоизсиз қарз бериб туриш билан шуғулланади. Айтайлик, мижоз ўзига керакли асбоб-ускунани шу молиявий ташкилот берган қарз ҳисобидан сотиб олади. Бу жиҳоз сотиб олинган нарх устига устама қўйилади ва бир йил мобайнида шу қарзни фоизсиз қайтариши керак бўлади. Мана шу тарзда Покистондаги ушбу молиявий ташкилот жаҳондаги энг биринчи ва энг катта исломий микромолия ташкилоти даражасига етган. Бу ижобий иқтисодий тажриба мамлакатимизда ҳам жорий этилса нур устига нур бўларди. Бу нафақат камбағалликни қисқартириш, балки кичик тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш учун ҳам иқтисодий самарали ва ижтимоий аҳамиятга эга восита бўларди. Ҳозирда бизда бундай хизматларни йўлга қўйиш учун ҳамма нарса тайёр, инфраструктуралар талабга жавоб беради. Агар қонунчилик билан боғлиқ ва ташкилий масалалар ҳал қилинса, “Исломий дарча” бугундан бошлаб мижозларга хизмат кўрсата олишига ишончим комил”, дейди Низомиддинов.

Албатта ислом молияси хизматларининг йўлга қўйилиши мижозлари сафини жуда кенгайтиради. Чунки ҳамма ҳам аънавий кредит хизматларидан фойдаланишни маъқул кўрмайди. Лекин ислом молиясида қарз беришдан банкка нима наф? Одатий фоиз қўйилмаса банк бу амалиётдан қандай фойда кўради?

“Траст Муамалат” МЧЖ раҳбари МуҳаммадФаёз Ибодов бунга қуйидагича изоҳ беради:

“Корхонамизнинг очилишини юқорида кўрсатилган қарор ва келишувларнинг, деб ҳисобласак бўлади. Буни Ислом молияси бўйича хизмат кўрсатиш жараёнига тамал тоши дейиш мумкин. Бу муробаҳа, яъни насия савдо ўрганилганда яъни маълум бир маҳсулотни ёки товарни сотиб олиб, унинг пулини бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин бўлади. Кейингиси бу ижара яъни бу лизингнинг бир кўриниши бўлиб маълум бир активни мижозларимиз ижарага олиб, фойдаланишлари мумкин бўлади. Кейинчалик ижарага бўлган ҳуқуқ ҳам уларга ўтади. Жисмоний шахсларга келадиган бўлсак, агар мабодо истеъмол товарлари ёки автомобил маҳсулотини олмоқчи бўлсалар, фақат шахсни тасдиқловчи ҳужжат, масалан, паспортларини беришади холос. Ўшани бизнинг ташкилот ўрганиб чиқиб, молиявий тўлов қобилиятидан келиб чиқиб, мижозларимизга 1 йилдан 3 йилгача маҳсулот нархини бўлиб бўлиб тўлаш учун фоизсиз қарз берамиз. 

Ҳозирги кунда товар ва хизматлар билан ишловчи бир неча ҳамкорлар билан ҳамкорлик шартномаларини тузяпмиз. Тез орада бу товар ва хизматлар мижозларимизга таклиф этилади.

Биздан олинган қарзга озиқ-овқат ҳам сотиб олса ҳам бўлади, истеъмол товарлари, маиший техника маҳсулотларини сотиб олса бўлади. Масалан, мижозимиз хоҳлаган машинани сотиб олади. Уни дарҳол ўз номига расмийлаштириб, кейин зарур харажатлар ҳисоблаб чиқилади  ва корхонамиз шу маблағ устига маълум устама қўяди. Ҳосил бўлган маблағни маълум муддатда бўлиб тўлаш имконияти берилади. Албатта аввал бошланғич тўлов тўланади. Бу тўловни 30 фоизгача деб белгиладик. Мижозларимизнинг тўлов қобилиятларидан келиб чиқиб, 10 фоиздан 30 фоизгача миқдорда бошланғич тўлов талаб қилинади”.

Умид қиламизки янги молиявий хизматлар янада кўпроқ мижозларни ўзига жалб эта олади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага