"Толибон маъмурияти собиқ хорижий ҳарбий базаларни бизнес учун махсус иқтисодий зоналарга айлантириш режаларини давом эттиради", деди якшанба куни Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчиси.
Декабрь ойида тижорат котиби вазифасини бажарувчи мулозим Reuters агентлигига вазирлик АҚШнинг собиқ базалари бўйича режа устида ишлаётгани ва уни Бош вазир ўринбосари вазифасини бажарувчи Мулла Абдул Ғани Барадар бошчилигидаги иқтисодий қўмита ва вазирлар маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этиши ҳақида маълум қилганди.
“Ўтказилган муҳокамалардан сўнг, Саноат ва савдо вазирлиги хорижий кучлардан қолган ҳарбий базаларни махсус иқтисодий зоналарга айлантириш ниятида уларни босқичма-босқич назоратга олиши керак, деган қарорга келинди”, дейилади мулла Барадар баёнотида.
Унинг қўшимча қилишича, ушбу режа пойтахт Кобул ва шимолий Балх вилоятидаги базаларни қатта ўзгартиришдан бошланади.
Ҳозирда Афғонистон иқтисодиёти қийин аҳволда ва ёрдам агентликлари хорижий қўшинлар 20 йиллик урушдан сўнг чиқиб кетганидан бери юзага келган йирик гуманитар инқироз ҳақида бонг уряпти.
Толибон савдо ва сармоя орқали ўз иқтисодий аҳволини яхшиламоқчи. Бироқ хорижий сармоядорлар хитойликлар мехмонхонасига уюштирилган ҳужумдан сўнг хавотирга тушиб қолганди. Ўшанда Толибон ҳукумати масъулиятини ўз зиммасига олган эди.
Шу билан бирга, Жаҳон банкининг маълум қилишича, экспорт ҳажми ўсган ва Толибон маъмурияти 2022 йилдаги даромадлар миқдорини барқарор ушлаб туришга муваффақ бўлган.