Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

«Толибон» қаердан пул оляпти?

7724

Сиёсатшунос Фарҳод Толипов AzonTVнинг доимий экспертларидан бири ҳисобланади. “Фикрат” таҳлилий кўрсатувининг Афғонистон ва “Толибон” мавзуларига бағишланган дастурлари усиз ўтмайди.

Шундай кўрсатувлардан бирида “Толибон”нинг маблағни қаердан олаётгани таҳлил этилди.

 Бу мавзу кўпчиликни қизиқтириши табиий. Зеро, иқтисодиёти издан чиққан, халқаро ҳамда халқаро-иқтисодий алоқалари деярли узилган, ҳатто хориждаги маблағлари музлатиб қўйилган Афғонистонни бошқариш осон эмас. Қолаверса, “толибончи”ларни боқиш, кийинтириш ва қуроллантириш ниҳоятда ўткир муаммо бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас.

- “Толибон”нинг маблағни қаердан олаётгани борасида турлича тахминлар мавжуд, дейди сиёсатшунос Фарҳод Толипов. 

- Бир жиҳатдан бу ҳаракат ортида турган муайян сиёсий кучлар, эҳтимол очиқ, эҳтимол махфий тарзда молиялаштиради, дейишади.  Қолаверса, биринчи ҳокимият даврида донор давлатлар Афғонистонга каттагина молиявий ёрдам кўрсатишган. Ҳатто 3 та давлат уни давлат сифатида тан олганди, ҳам. 

Иккинчи жиҳатдан, наркотиклар ноқонуний савдосидан даромад олади, дейишади. Афғонистонда жуда катта майдонларда наркотик ўсимликлар етиштирилади ва буларни сотиш эвазига қурол-яроғлар сотиб олинади, деб айтишади. Айримлар давлат миқёсидаги контрабандадан маблағ топишяпти, деган тахминларни билдиришган. Шахсан мен бу қачонгача давом этишини билмайман. Лекин “Толибон” шунга ўхшаш йўллар билан жон сақлаб келяпти. 

Яна айримлар, “Толибон” ҳозир ўзгарган, деган фикрда. Яъни Афғонистон ҳудудидан фойдали ер ости бойликларини қазиб олиб, сотиши мумкин деган фикр билдиришади.

 Шу ўринда таъкилаш керак, АҚШ маълумотларига кўра, Афғонистон ҳудудидаги табиий бойликларнинг қиймати 1 триллион АҚШ доллари атрофида экан. Масалан, нефт, қимматбаҳо тошлар, мис каби бойликлар шулар жумласидандир. Фақат уларни қазиб олиш, ишлов бериш, қайта ишлаш ва сотиш учун керакли технология ва инвестиция зарур. Айниқса Хитой бунга қизиқиш билдирмоқда. Лекин бу каби даромадларни фақат келажакда олиш мумкин. Чунки конларни аниқлаш, табиий бойликларни қазиб олиб, қайта ишлаш ҳамда сотиш учун кўп вақт талаб этилади. 

Албатта “Толибон” бу борада режа тузмоқда, ўз олдига мақсадлар қўймоқда. Масалан, улар Ўзбекистоннинг Афғонистонга темир йўл қуриб бериш ҳақидаги таклифига ижобий қарашди.  Фақат улар бу ишларни уддалай оладими, йўқми, янги ўзгаришлар ясаш учун иродаси етадими, буни вақт кўрсатади, деди сиёсатшунос Фарҳод Толипов.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага