Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Тилим билан Қуръонни, бурним билан телефонни варақлайман...”

964

Башар Асад кучларининг ҳужумлари туфайли икки қўлидан айрилган суриялик Абдуссамад Диаб қолган умрини протез билан ўтказиш ва ҳеч кимга юк бўлмаслик умидида.

Сурия шимоли-ғарбидаги Идлиб вилоятининг Хон Шайхун туманида яшовчи киши 2014 йили Асад режимининг ҳаво ҳужумидан сўнг иккала қўли, кўзи ва ҳаракат қобилиятидан айрилган эди.

Узоқ муддатли даволанишдан сўнг ва қариндошларининг кўмаги туфайли Диаб яна юриш қобилиятига эга бўлди, аммо 8 йилдан бери у ўзи ҳеч қандай ишни қила олмайди, чунки у икки қўлидан маҳрум. 

Беш фарзанднинг отаси Диаб Асад режимининг ҳужумлари кучайгач, Харбануш қишлоғидаги чодир шаҳарчасига оиласи билан бошпана топди. 

Диаб Туркияда узоқ давом этган даволанишдан сўнг ватанига қайтганини айтди.  

“Икки қўлимдан айрилганимни ҳеч қачон қабул қилолмасдим. Доим ўзимга ўзим “Шифокорлар осон йўлни танлаб, шартта қўлларимни кесиб ташлаб қўя қолган бўлса керак”, деяверардим. Қўл протезини қидираётиб, бир марта YouTube’да ўз операциям видеосига кўзим тушди. Видеода ўзимни кўрганимда таниолмай қолдим ва яқинларимдан бу фактни тасдиқлашни сўрадим. Кейин кўнглим тинчланди, чунки шифокорлар қўлидан келган барча ишни қилишганини тушуниб етдим”, деб эслайди суриялик.  

Унинг сўзларига кўра, у аллақачон бу ҳолатига кўникиб қолган, лекин унга протезлар жуда керак. 

“Кунимни Қуръони Карим ўқиш ва маърузалар тинглаш билан ўтказаман. Мен телефонимни бурним орқали ишлатаман. Қуръони Карим саҳифаларини тилим билан варақлайман. Мен уйимга қайтиб, қолган умримни яхши ўтказишни истардим”, - дейди Абдуссамад Диаб.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага