Савол:
Тиббиёт факультетларида тажриба учун инсон жасади ёриб кўрилади. Динимизда бунга муносабат қандай?
Жавоб:
Инсон хоҳ тирик, хоҳ ўлик бўлсин, уни ҳурматлаш Исломда талаб қилинган амалдир. Уни ҳурматлаш воситаларидан бири, ўлгандан кейин жисмини хорламасликдир. Ҳурматлаш лозимлиги туфайли уни хорлаш ҳаром иш саналади. Бошқа нарса туфайли ҳаром бўлган амаллар, эҳтиёж бор пайтда ҳалол бўлади. Умматнинг тиббиётга эҳтиёжи аниқ – собитдир. Шифокорнинг маҳоратли бўлишига олиб борадиган ишлар умматнинг эҳтиёжи бор ишлар саналади. Демак, ўликни ёриб кўриш тиббиётнинг тор доирасида мубоҳ бўлади. Аллоҳ янада билгувчироқдир.
Мубашшир Аҳмад