Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

The New York Times: 2022 йилда Испанияга бомба пакетларини юбориш ортида Россия Бош разведка бошқармаси турибди

1292

Тергов Россия Қуролли Кучлари Бош штабининг бош бошқармасини 2022 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида Испанияга бомбалар солинган посилкаларни жўнатишни ташкил қилишда Россиянинг “Россия империячилик ҳаракати” ўта ўнгчи гуруҳини бошқарганликда гумон қилмоқда. Бу ҳақда Американинг The New York Times газетаси материалида айтилади.

Нашр аноним қолишни истаган терговга яқин “АҚШ расмийлари”га ишора қилмоқда. Уларнинг сўзларига кўра, испан полицияси, Америка ва Британия разведкасининг келишилган ҳаракатлари туфайли бомба жўнатганларнинг изига тушган бўлишлари мумкин

Ўтган йилнинг ноябрь ва декабрь бошларида Испанияга портловчи мосламалар солинган олтита пакет жўнатилди. Улар, жумладан, мамлакат бош вазири қароргоҳида, Украина ва АҚШ элчихоналарида, шунингдек, Мудофаа вазирлигида қабул қилиниб олинган. Ягона қурбон Украинанинг Мадриддаги дипломатик миссияси ходими бўлиб, у енгил жароҳат олган.

The New York Times газетасининг Америка ва Европа расмий доираларидаги манбалари портловчи пакетларни тарқатиш ортида “Россия империячилик ҳаракати” ва уни назорат қилувчи Россия Мудофаа вазирлиги Бош разведка бошқармасининг махфий қисми ходимлари турганини даъво қилмоқда. Терговчиларнинг таъкидлашича, гуруҳнинг юқори мартабали аъзолари Испанияда бўлган ва маҳаллий полиция уларнинг испан ўта ўнгчилари билан алоқаларини аниқлашга муваффақ бўлган.

Агар фронтда муваффақиятсизликлар кузатилса, Москва янада жиддий террорчилик ҳужумлари ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. Бироқ, газетанинг таъкидлашича, Кремлнинг ушбу мактубларни тарқатишдаги иштироки ҳозирча номаълум.

Аввалроқ Европа давлатларининг махсус хизматлари РРБ ўқув марказидаги 29155-ҳарбий қисм ходимларини 2014 йилда Чехиядаги ўқ-дорилар омборлари портлашларида, 2015 йил Болгарияда қурол сотувчи Эмелян Гебревга суиқасдда, 2016 йилда Черногорияда давлат тўнтаришига уринишда ва 2018 йилда Буюк Британияда собиқ РРБ зобити Сергей Скрипалнинг заҳарланишида айблаган эди. Россия бу жиноятларга алоқадорлигини рад этган.

30 ноябрь куни Украинанинг Мадриддаги элчихонасида портлаш содир бўлди. Қурилма Украина элчиси учун пакетлардан бирида эди. Кейин Испаниянинг бир қатор бошқа бўлимлари, жумладан, Украинага қурол етказиб берувчи компания, Испания бош вазири Педро Санчес, Испания Мудофаа вазирлиги ва Торрехон-де-Ардоз авиабазасининг сунъий йўлдош маркази ҳам бомбалар солинган қутиларни олган эди

Сўнгра Украинанинг турли мамлакатлардаги элчихоналарига ҳайвонларнинг кўзлари туширилган пакетлар кела бошлади. "Ўрамларда ҳайвонларнинг кўзлари бўлган. Пакетларнинг ўзи ҳам ўзига хос рангдаги суюқликда намланган ва ҳидга эга бўлган. Биз бу хабарнинг маъносини ўрганяпмиз", деган эди Николенко.

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба содир бўлаётган воқеаларни “Украина элчихоналари ва консулликларини қўрқитишга ҳаракатлар”, деб атаган ва У барча дипломатик ваколатхоналарда хавфсизлик чораларини кучайтириш бўйича кўрсатма берган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага