Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Тергов органини алоҳида қилиш вақти келди»

1051

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Конституцияга тергов органини алоҳида ташкилот сифатида киритиш таклифини билдирди.

Депутат телеграм каналида бугунги тергов тизимида одил судловни амалга оширишга халақит берувчи омиллар мавжудлигини айтган.

«Бу ҳақида кўп йиллардан бери таклифлар айтилади. Бироқ шу кунга қадар уни амалга оширишнинг фундаментал асоси яратилмади. Камига идоравий манфаат юзасидан бунга қаршилар ҳам кўп. 

Бироқ афсуски прокуратурада бир вақтнинг ўзида тергов функцияси ҳам мавжудлиги сабабли прокуратура ҳамон фуқаролар манфаатини ҳимоя қилувчи оқловчи орган, деб бўлмайди. Идора нуфузи ва манфаати, «погон ҳурмати» каби инсон омили билан боғлиқ "қаричлар" унинг оқловчи сифатида одил судловни амалга оширишига халақит беради. 

Шунингдек, жойларда одил судловни амалга оширишда муҳим бўғин – ички  ишлар терговчиларининг бир вақтнинг ўзида ҳудудий ИИБ бошлиғига бўйсуниши ҳам мантиқсизлик. Чунки ҳар доим ҳам ИИБ бошлиғи терговдан чиққан, тергов сир синоатларидан хабардор шахс бўлмаслиги мумкин. 

Умуман айтганда одил судловни амалга оширишда терговнинг ҳар қандай таъсирлардан ҳоли, холис орган бўлиши учун барча давлат органлари шу жумладан, Ички ишлар, прокуратура, Давлат хавфсизлик хизматининг тергов функцияларини ўзида жамлаган алоҳида тергов органини ташкил этиш зарур. 

Ушбу масала Конституцияда алоҳида акс эттирилиши керак, деб ҳисоблаймиз.

Бу демократик принципларга мос, инсон ҳуқуқлари юксак даражадаги одил судловни амалга оширишга кўмак берган бўларди», — деб ёзган Кушербаев.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага