Тошкент вилояти вакиллигида узоқ йиллар хизмат қилган Орифжон домла Юлдошев вафот этди. Шу муносабат билан Azon лойиҳаси жамоаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло марҳум домланинг барча солиҳ амалларини ҳусни қабул қилиб, ўзларига ҳамроҳ айласин, Ўз мағфиратига олиб, барча билиб-билмай қилган хато-камчиликларини кечирсин. Ўз раҳматига олиб, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!
Ҳақ таоло марҳум домланинг фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун!