Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ташкент шаҳрига бош имом-хатиб вазифасини бажарувчи тайинланди

4006

2023 йил 4 январда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров раислигида Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган имом-хатибларнинг йиғилиши бўлиб ўтди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда йўл қўйилган хатолар, фуқаролар мурожаатини тинглашдаги камчиликлар, аҳоли билан ишлаш ҳамда мусулмонларнинг эҳтиёжларини таъминлашдаги муаммолар таҳлил қилинди. 

Шунингдек, мажлисда, пойтахтдаги бир нечта туман бош имом-хатиби ва марказий масжид имом-хатиби вазифалари вакант бўлиб тургани оқибатида келиб тушаётган шикоятларга ҳам эътибор қаратилди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Унга кўра, Раҳматуллоҳ Сайфуддинов ўз аризасига биноан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасидан озод этилди. “Абу Сахий” жоме масжиди имом-хатиби Абдуқаҳҳор Юнусов Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага