Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Таълим бутун онлайн шаклга ўтиб кетиши мумкинми?

724

AzonTV да эфирга берилган «Фикрат» таҳлилий кўрсатувининг навбатдаги сонида Малайзия Сайнс Ислом университети Фан ва технология факультети катта илмий ходими, "Mohirdev" онлайн платформаси бош директори Анвар Нарзуллоҳ билан суҳбат ўтказилди. Унда Ўзбекистонда Ахборот технологиялари соҳасининг ривожланиш омиллари ҳақида сўз борди. 

Кўрсатувда экспертга бошқа бир қатор қизиқарли саволлар билан бирга, “Таълим бутунлай онлайн форматга ўтиб кетиши мумкинми?”, деган савол ҳам берилди. 

- Бу мушкул иш, дейди Анвар Нарзуллоҳ. – Қайсидир соҳаларда бунга эришиш мумкин, лекин ҳамма фанларни ҳам онлайн ўқитишнинг имкони йўқ. Масалан физика, кимё ва биологияларни ўқитиш учун лабораториялар ва махсус кўргазмали қуроллар керак. Ҳатто IT’нинг айрим соҳалари борrb, уларни фақат лабораторияларда ўргатса бўлади холос. Уларни онлайн шаклга кўчириб бўлмайди. Фақат биз ёрдам сифатида айрим жиҳатларни витуаллаштириб беришимиз мумкин. 

Мен сунъий инттелектдан кейин кутаётган катта ўзгариш бу, виртуал реаллик бўлади. Ҳозир Facebook бу соҳани ривожлантиришга, хусусан, “Мета” дунёсини қуришга қаттиқ ҳаракат қиляпти. Улар шу пайтгача онлайн форматга кўчмаган фанларни онлайн шаклга кўчиришмоқчи. Лекин яна ўша гап, улар ҳам қайсидир қисмини кўчира олишади. Лабораториялар ҳам виртуал дунёда бўлади. 

Бир мисол айтадиган бўлсам, роботехника соҳасида реал қурилмалар билан ишлаш керак. Лекин ҳозир виртуал қурилмалар ҳам бор. Уларни виртуалда териб кўриш, нимадир ясаб кўриш мумкин. Яъни, худди шу қурилмалар онлайнда туради. Симуляция ҳам дейиш мумкин буни. Қурилмаларни виртуал реалликда улаш ва ишлатиш жуда қулай. Чунки реал ҳаётда қурилмаларни бузиб қўйиш, куйдириб қўйиш мумкин. Бу ортиқча вақт ва харажат талаб қилади. Виртуал дунёда эса аввал онлайн ишга тушириб кўрасиз. Тажриба орттирасиз. Яхши ишласа, тўғри ишласа, кейин унинг ҳақиқийсини олиб ишлатса бўлади. 

Кеча мен бу борада яна бир поғона ўсиш рўй берганига гувоҳ бўлдим. Хитойдаги бир компания янги услубни таклиф қилаётган экан. Роботехникада жудаям қиммат қурилмалар бор. Битта қурилма бир неча минг ёки миллион доллар туриши мумкин. Айтайлик, қайсидир лойиҳангиз учун шу қурилма керак. Ўша хитой компанияси сизни зарур қурилмага  видеокамера орқали виртуал улайди. Демак ҳақиқий қурилма Хитойдаги лабораторияда камера қаршисида турибди. Сиз бошқа макондан туриб ўша қурилмани ишлатасиз ва ўзингизга керакли детални ясаб кўрасиз. Масалан қандайдир дастур тузиб киритасиз, уёқда турган ҳақиқий қурилма эса сиз тузган дастур асосида ишлайди. Виртуал симулятор эмас, ҳақиқий ускунанинг реал вақтдаги иши билан танишасиз. Масалан 1 соат масофадан туриб ишлатиш вақт учун пул тўлайсиз. Жиҳоз сизга тўғри келса, дастурингиз сиз кутгандек ишласа, ўша қурилмани сотиб оласиз. Ҳозирда бундай секин-аста оммалаша бошлади. Кўпгина ишлаб чиқариш корхоналари ва заводлар бирор қиммат саноат роботи сотиб олмоқчи бўлса, унинг дастурчилари аввал қурилмани виртуал текшириб кўриб, кейин сотиб олиш борасида бир қарорга келишар экан. 

Хулоса қиладиган бўлсак, таълимнинг онлайн формати яхши, кўп қулайликларга эга, лекин уни ҳамма фанларни ўқитиш ва ҳамма соҳаларга татбиқ этиш имконсиз ҳозирча.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага