5 сентябрдан бошлаб барча босқич талабалари (бакалавр, магистр, суперконтракт) тўлов-шартномани онлайн юклаб, тўловни амалга оширишлари мумкин.
Эндиликда, биринчи босқичга тавсия этилган талабалар ҳам янги ўқув йилининг биринчи кунидан бошлаб тўлов-шартномаларни электрон шаклда, ортиқча оворагарчиликларсиз онлайн олишлари мумкин. Бу ҳақида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълум қилди.
Хабарга кўра, талабалардан вазирликнинг kontrakt.edu.uz платформасидан фойдаланган ҳолда шартномани осонгина юклаб олиш талаб этилади.
Шунингдек, белгиланган ўтиш балини тўплай олмаган, аммо табақалаштирилган тўлов-шартнома асосида ўқиш истагини билдирган талабгорлар учун ҳам kontrakt.edu.uz платформаси орқали онлайн ариза беришлари мумкин.
«Платформа орқали ариза бериш ҳамда шартномани расмийлаштириш жараёнларини масофавий амалга ошириш тартиби ва муддатлари бўйича батафсил маълумот берилади», — дейилади хабарда.