Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Таҳорат ва намоз фазилатлари

2104

Инсонни инсонлик мақомига кунда беш маҳал адо этиладиган намоз етказади. Инсон намозга киришар экан, инсон бўлишга топширади. Ўзини топширган Эгасининг ризосига эришишни мақсад қилади. Таҳажжуд намози инсонликка эришиш аҳдининг қатъий эканига ишора қилади. Ягона илинж шу: “Инсон бўлай!”

Инсон бўлиш истаги қачон пайдо бўлади? Бу саволнинг жавоби таҳорат олиш билан берилади. Таҳорат олиш асносида борлиқдаги ҳолатлар чегарасини эслашга ҳаракат қилинади. Аввал қўллар ювилади. Аъзолар орасида қўлнинг кибрга сабаб бўлиши энг аввало қўлларни ювишга асос бўлса не ажаб? Инсон бажаргани, деганининг ўзидаёқ ҳаммасидан олдин қўлларга масъулият тушади. Қўлдан келса бажарилади. Қўл маърифати билан амалга оширилади. Бажариш энг кўп қўл асосида амалга ошириладиган ҳолатдир. Боз, тана аъзолари орасида ўзини ўзи ювишга кучи етадиган ягона аъзо фақат қўллардир. Қўлнинг истиғноларидан қўрққулик. Қўллар ғурур йўлларини очади. Инсон инсонлик қудуғини қўллари билан қазийди.

Таҳоратнинг кейинги босқичида оғизга сув олинади. Оғизга ҳаддини билдириш жуда муҳим саналади. Мусибатлар кўпайиши, офатларнинг шиддатли тус олиши оғиз билан, оғиз орқали содир этилади. Оғиздан оғизга ёйилаётган аксар нарсалар хавотир бергувчидир. Оғиз барбод қилиш ва фасод ёйиш учун баҳона топиладиган макондир. Оғизни яхши нарсаларга одатлантириш бажариладиган ишлар мутлақо оғир машаққат ва қатъий интизом талаб этади. Таҳорат олаётганда оғизга сув олиш олдиндаги заҳматли машаққат ва интизомга доир онт ичиш кабидир.

Бурунга сув олинадир. Бу билан буруннинг ташқи дунё билан ички олам алоқасини боғлашда асосий ҳукмронликка эга эканини эслатиш ва бурун воситасида ташқи оламдаги хусусиятларни ҳис этиш учун ички дунёда кенг майдон юзага келади.  

Юз ювилади. Таҳорат қилаётганда юзни ювиш ҳар доимгидек юз ювиш эмас. Дейлик, уйқудан уйғониб юз ювиш, ёки йиғлагандан кейин юз ювиш фойдали бўлса тананинг жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб фойда бериши мумкиндир. Ўз навбати билан таҳорат қилаётганда юз ювилади. Бошқа галдагидек юз ювишда бу сафаргисидан физиологик тавсифлардаги юздан фарқ қилади. Юз юзланишга, юзланишга арзийдиган ҳолатга келтиришга ҳаракат қилинади. Қараса бўладиган юз бўлишга уринишдан ортиқ, боқишга арзигулик юз ҳолига келтиришга ҳаракат қилнади. Таҳорат олинаётиб ювилган юз риёдан мутлақо тийилга аҳд қилган чеҳрадир.

Қўллар тирсакларгача ювилади. Кўринадиган аъзоларнинг ёпиқ қисмлар билан боғлиқлиги эсга олинади. Бошга маҳс тортилади. Қўлга сув олиб бошга теккизишда ҳам ўзига хос маъно бор. Қулоқларнинг орқаси ва бўйинга маҳс тортилади. Буларнинг барчаси аъзоларни сув билан “уйғотиш” ва ибодатга ҳозирлаш учун восита.

Ниҳоят оёқлар ювилади. Оёқлар ҳам ердан узилмаслик учун ва ҳам бошга маҳс тортиш ҳодисасини якунлаш учун ювилади.

Намозни адо этишга ҳозир бўлиш учун ҳам ер билан инсоний мақсадлар боғини узиш, ҳамда илоҳий ўлчовларга тайёр туришни таъминлаш керак бўлади.

Таҳорат олган киши борлиқдаги бутун майда-чуйдаларга парво қилмайди. Дунёни дунёдан ўтадиган ёлғон сифатида кўради. Таҳорат бутун маъносиз сочмаларни ортда қолдириш ва  дунёвий истакларни парчалаш демакдир. Энди кишини намоз бошқаради. Намоз бу инсонни ҳаракатланатирадиган мослама ҳолатига келтиради. Мослама деганда, жонсиз темирни ўйладингизми? Ундай эмас! Агар шаклини намоз берадиган жиҳоз мослама бўлса эди, таҳорат олмасдан туриб ҳам намоз ўқиса бўларди. Ҳолбуки, намоз инсонни бошқаради. Намоз инсонни бошқариши таҳорат орқали бўлади.  Намозни адо этиш учун таҳорат олиш, таҳоратли бўлиш шарт бўлади.

Ифтитоҳ такбири билан намозга турилади. Намозга турганнинг муҳаббат билан юзланадиган бир макони бор. Бу маконннинг номи “Каъба” дейилади. Ер юзининг қайси бурчагида бўлишса-да, намозга турганлар Каъбага юзланадилар. Ер юзида йигирма тўрт соатнинг ҳар дақиқаси, ҳар сонияси намоз вақти ҳисобланади. Яъни намоз сабабли ҳар нафас олиб чиқараётганимизда қалблар ўзгаради ва қалблар билан учрашади. Қалб ислоҳга шайланади. Қалблар қалбларга юзланади. Ифтитоҳ такбиридан кейин қўлларини қорни устидан боғлаганлар бор. Қўлларини кўксида қовуштирганлар бор. Қандай ҳолатда бўлса-да, қиёмда туриш янги алоқани қувватлантириш учун эски алоқаларнинг кучсизланганини кўрсатади. Қиёмдагиларнинг қўллари турган жой бошқа-бошқа бўлса-да, ҳаммасининг нигоҳи айни жойга қадалган. Намозда туришнинг мақсади нима бўлса, кўзларини ундан олмайдилар. Намозда туришни бандалик-ла туғилган нашъани бандаликдан туғилган масъулият билан бирлаштириш дейиш мумкин. Буни инсон бўлишга жазм этиш деса ҳам тўғри бўлади. Инсон бўлиш истаги башариятнинг белини букади. Буни рукуъ дейдилар. Рукуъга борган раҳматли бўлиш билан раҳматни кўтариш орасидаги фарқни билади. Башардан инсонликка тўғри кузатилган “бош” рукуъга боргач, булут каби бир юксалиб, саждага “ёғади”. Сажда ҳоли Яратганнинг ҳадяси қаршисида яратилмишнинг мамнуниятга ғарқ бўлгани ифодасидир. Яратилмиш бўлишнинг ҳошяти Яратганнинг қўлидалигидан ишонч ҳосил қилишга робита бўлади. 

Таҳҳиёт башарнинг ана энди инсонликка ўтирган ҳолатидир. Инсон, мусулмон, мўмин таҳҳиётда ўтирганида ўнг оёғининг бош бармоғи қиблани кўрсатиб туради. Таҳиётдаги инсон шаҳодат олами билан маъно олами орасида ўз ўрни хусусидаги фикрлаётганидаги маҳзунликка чўмади. Бироз аввал башариятнинг бир бўлаги экан, намоз томонидан инсонга айланишнинг виқорида бўлади.  Маҳзунлик ва виқор билан икки елкасидаги фаришталарга салом беради.

Исмат Ўзал

Умида Адизова таржимаси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 03-07/4844/1-сонли рухсати билан чоп этилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага