Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Сўз эркинлиги учун ўзимиз ҳам кураша билишимиз керак

1163

Сўз эркинлиги демократик жамият атрибутларидан бири ҳисобланади. Тоталитар ва диктатура тузумларида сўз ва эътиқод эркинлиги бўғилади. Халқлар сўз ва эътиқод эркинлиги, озодлик ва инсон ҳуқуқлари таъминланишига осонлик билан эришмади. Кўплаб инқилоблар, урушлар, таъқиблар ва илмий баҳслар ҳамда изланишлар бунга олиб келди. Ҳаттоки АҚШ асосчиларидан бири, унинг 3-президенти, 1743-1826 йилларда бу мамлакатнинг илк Давлат котиби бўлган Томас Жефферсон (1743-1826) шундай деб ёзганди: “Озодлик дарахти вақти-вақти билан ватанпарварлар ва золимлар қони суғорилиб туриши лозим”.

Зеро ҳеч ким ҳаққингизни осонликча бериб қўймайди. Жадид боболаримизнинг бўлмиш Маҳмудхўжа Беҳбудий айтганидек, “ҳақ олинур, берилмас!”

Гарчи қонунларда 10 марталаб белгилаб қўйилсада, конституциялар 10 марталаб янгиланиб, кучлироқ шаклда ўзгартириш киритилиб, сўз эркинлиги мустаҳкамлаб қўйилсада, инсон ўзи талаб қилмас экан, тўла сўз эркинлигига эришиб бўлмайди.

AzonTV да эфирга берилган «Фикрат» таҳлилий кўрсатувининг навбатдаги сонида шу ҳақда сўз борди. “Янги конституцияда сўз эркинлиги қанчалик таъминланмоқда” мавзусида уюштирилган суҳбатда Ўзбекистон овози газетаси бош муҳаррири Тўлқин Тўрахонов эксперт сифатида қатнашди.

- Сўз эркинлиги учун нафақат давлат, нафақат сиёсий институтлар, балки ўзимиз ҳам кураша олишимиз керак, дейди Тўлқин Тўрахонов. – Агар менга бир амалдор қўнғироқ қилса, ундан исмини ва лавозимини сўрай оладиган даражада журъатли бўлишим керак. Фақат умумий гаплар - “бизда сўз эркинлиги йўқ, бизда адолат йўқ” дея нолиб юриш билан сўз эркинлигини бўғувчиларга қарши кураша олмаймиз. Керак жойда сўз эркинлиги учун маҳкама туриб курашмоқ лозим. Лекин аксарият аҳоли кичик бир тўсиққа учраса, тамом “жамиятимизда адолат йўқ” деб кетиши кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Бу билан жамият ҳеч қачон ривожланмайди. Риавожланган жамиятларда ҳамма нарса тайёр қилиб қуриб берилмаган. Унга фуқароларнинг ҳаракати ва курашлари билан ҳам эришилган. Бусиз иложи йўқ. Бусиз озод ва эркин жамият қура олмаймиз.Сўз эркинлиги масалсида ака-ука бўлсак ҳам тортишмасак бўлмайди. Қариндош бўлсак ҳам тортишишимиз керак, дейди Ўзбекистон овози газетаси бош муҳаррири Тўлқин Тўрахонов.

Албатта сўз эркинлиги учун аввало ўзимиз кураша олмиоғимиз лозим. Хизмат юзасидан баъзи ўқувчиларимиз таҳририятимизўга ҳам қўнғироқ қилиб ўз муаммосидан гапиради, қайсидир амалдор унинг ҳуқуқларини бузганидан шикоят қилади. Лекин “исм-фамилиянгизни айтинг” дейилса ёки қўрққанидан ёки истиҳола қилганидан "мени аралаштирманглар" дейди. Муаммони ҳал қилишни истаган одамнинг ўзи масъулиятни зиммасига олгиси келмаса, бу юкни бошқалар елкасига ортишни истаса, қандай сўз эркинлиги ҳақида гапириш мумкин?!.

Шу ва бошқа муаммолар юзасидан экспертлар фикрини билишни истасангиз, янги Конституция бўйича маълумотлар олишни хоҳласангиз, “Фикрат” таҳлилий кўрсатувининг ушбу сонини Youtube.com тармоғида томоша қилишингиз мумкин.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага