Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Суриядаги энг йирик қочқинлар лагерида сув етишмаяпти

693

Сурия-Иордания чегарасидаги 11 минг нафарга яқин тинч аҳоли Башар Асад режими тарафдорлари қамалида истиқомат қилаётган Рукбон лагери аҳолиси озиқ-овқат ва дори-дармон етишмаслигидан ташқари, ичимлик сувининг танқислигидан азият чекмоқда.

Гуманитар инқироз давом этаётган Рукбон шаҳрига етказиб бериладиган ичимлик суви Иорданияда фаолият юритувчи ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) томонидан қўллаб-қувватланган «Яна ҳам яхшироқ дунё» ташкилоти томонидан таъминланади. 

Жорий йилнинг май ойигача Рукбон шаҳрига сув қувури орқали кунига 700 куб метр ичимлик суви етказиб берилди. Кейин бу кўрсаткич 300, баъзан эса 150 кубометрга қисқартирилди. 

Суриянинг энг қурғоқчил ва иссиқ минтақаларидан бирида жойлашган қочқинлар лагерининг минглаб аҳолиси учун вазият ҳақиқатдан ҳам фожиали бўлиб қолди. 

Рукбон лагеридаги сурияликлардан бири Абу Ҳусайн Тадмурийнинг Онадўли агентлигига айтишича, одамлар сув учун соатлаб навбатда туришга мажбур.

Босим паст бўлгани учун ва танклардан сув олиш ҳар доим ҳам мумкин эмаслиги сабабли, одамлар кунига бир неча марта келишлари керак. 

“Қуёш ва ғайритабиий иссиқлик бизни қийноққа солди. Жуда оз сув бор. Чодирлардаги иссиқликка чидаб бўлмас даражада. Биз тез-тез ювиниш ёки кийимларимизни ювиш учун курашмаяпмиз, шунчаки сув ичишни хоҳлаймиз”, деб шикоят қилади Абу Шоди лагерининг яна бир фуқароси. 

Суриянинг 11 минг фуқароси истиқомат қиладиган Рукбан лагерида фақат шошилинч тиббий ёрдам кўрсатадиган ягона тез тиббий ёрдам пунктида уч ҳамшира ишлайди. 

“Дори-дармонлар, тиббий асбоб-ускуналар ва жиҳозлар йўқ. Болалар овқати йўқ. Ёрдам ҳам йўқ, - дейди ҳамшира Усома Абу Муяссар. 

Сўнгги ойларда тўйиб овқатланмаслик ва ичимлик сувининг нопоклиги туфайли касал болалар сони кўпайди, дейди у. 

Лагер аҳолиси асосий эҳтиёжлар, озиқ-овқат, сув, дори-дармон, тўлиқ тиббий марказ ва ёқилғига муҳтож, дейди Усома Абу Муяссар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага