Суриянинг шимоли-шарқида вертолёт қулаши оқибатида 22 нафар америкалик аскарнинг жароҳатлангани, ҳалокат сабаби ҳозирча аниқланмагани маълум қилинди.
АҚШ Марказий Қўмондонлиги томонидан берилган ёзма баёнотда, 11 июнь куни Суриянинг шимоли-шарқида вертолёт қулаши оқибатида 22 нафар америкалик аскарнинг турли даражада тан жароҳати олгани билдирилди.
Қайд этилишича, жароҳатланган аскарларга тиббий ёрдам кўрсатилган ва улардан 10 нафари Марказий Қўмондонлик ҳудуди ташқарисида жойлашган “реанимация бўлими”га ўтказилган.
Ҳодиса сабаблари билан боғлиқ тергов давом этар экан, вертолётнинг ҳеч қандай “душман ўқи” натижасида қулаб тушмагани билдирилди.
Воқеа ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.