Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сўкиш яна "тренд"да ёхуд кадр танлашда нуқсон борми?

1426

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев сўнгги воқеаларга муносабат билдирди

Яқинда Президент Администрацияси раҳбари мажлисида бир қатор ҳокимлар ишдан олинди ва жазоланди. Ҳокимларнинг одоб-ахлоқ меъёрларига зид ҳаракатлари танқид қилиниб, бу давлат хизмати обрўсига путур етказиши таъкидланди. 

«Бироқ шу воқеадан кўп ўтмай давлат хизматчиларининг сўкиш билан боғлиқ одобсизликлари яна тармоқларда айлана бошлади», — деб ёзади Расул Кушербаев. — «Анъанани Тошлоқ тумани ҳокими давом эттирди. Туман ҳокими, деб айтилаётган аудиода ҳокимнинг оғзидан чиқаётган гапларга илон пўст ташлайди.

Камига ўз гапида ҳоким ҳудуднинг мутлақ ҳукмдори сифатида ҳар қандай қарорни кенгаш депутатлари тасдиғидан ўтказа олишига ишора қилади.

Демак, Тошлоқ тумани кенгаши депутатлари ҳокимни измидан чиқа олишмайди ёки ҳоким оширворди. Феодализм.

Кейинги ҳолат тошкент вилоятининг Оққўрғон туманидаги собиқ ИИБ ходими билан боғлиқ.

Ходим номус чегарасидан ўтиб, бутун ўзбекистонликларни бўралатиб сўкди, оққўрғонлик эркакларни ор-номусини ерга урди.

Икки ҳолатда ҳам давлат хизматчилари ўзларининг маънавиятсиз, давлат ишига номуносиб эканликларини кўрсатишди.

Ушбу ҳолатлар давлат хизматига кадр танлашда жиддий нуқсон борлигини кўрсатмоқда. Яъни кадрнинг маънавий дунёси, ҳулқи ва муомала маданияти қандайлигига қаралмайдиган кўринади.

Инсон қанчалик билимли, уддабурон бўлмасин, маънавияти юксак бўлмаса, иш олиб боришда  зўрлик ва сўкинишга таяниши мумкин экан.

Бундай кадрнинг ҳеч қандай қиймати йўқ ва ундайлар давлат хизматида бўлиши мумкин эмас».

Депутат бунга давлат хизматига кадр танловчи масъуллар принципиал қоида сифатида қарашлари кераклигини қайд этади.

«Акс ҳолда ер юзида ўзбекистонликлар ўзларига хизмат қилувчи амалдорларининг сўкиши остида яшайдиган халқ бўлиб қолаверади», — дея қўшимча қилади у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага