Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«СССР фуқаролари» экстремистлар рўйхатига киритилди. Бу қандай ташкилот?

1491

Россия Адлия вазирлиги экстремистик ташкилотлар рўйхатига «СССР фуқаролари» жамоат ҳаракатини ҳам қўшиб кенгайтирди. Бу ҳаракат аъзолари ўзларини собиқ Совет давлатининг ҳуқуқий ворислари деб ҳисоблайдиган ва Россия қонунчилигини тан олмайдиган бир нечта тузилмалардан биридир.

Адлия вазирлиги реестрига кўра, ташкилотни экстремистик деб тугатиш тўғрисидаги қарор 16 июнь куни Самара вилоят суди томонидан қабул қилинган.

2019 йил июль ойидан бошлаб Коми Республикаси Олий судининг қарори билан турли номдаги «СССР фуқаролари» уюшмалари («Россия Славян кучлари иттифоқи», «СССРга қайтиш», «Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи» ва бошқалар) фаолияти тақиқланди.

«Россия Федерациясининг камида 30 та субъекти ҳудудида таркибий бўлинмалари ва вакилларига эга бўлган жамоат бирлашмасининг фаолияти амалдаги қонунчилик талабларига зиддир ва экстремистик хусусиятга эга», дейилади суд қарорида.

ОАВ маълумотларига кўра, Россия Славян кучлари иттифоқи аъзолари, хусусан, айрим ҳудудларда ҳарбийлар орасидан ўз тарафдорларини тўплаган ва «СССР ташкилоти раҳбарияти»нинг буйруқларини ҳарбий қисмларга тарқатган.

«СССР фуқаролари» раҳбари, собиқ стоматолог Сергей Тараскин ўз издошларига «совет фуқаролари» кредит ва солиқ тўламасликлари,  уй-жой коммунал хизматлари улар учун бепул бўлиши кераклигини айтган. Шу билан бирга, уларнинг ҳар бири 14 миллиард рубль олиш ҳуқуқига эга эмиш. Бу миқдор НТВ телеканали томонидан полициянинг «СССР ҳукумати» йиғилишига ташрифи пайтида олинган стоматологнинг издошлари ҳақидаги видеода айтилган.

4 май куни ўзини «СССР президенти вазифасини бажарувчи» деб эълон қилган Тараскин Москва суди томонидан «экстремистик» 282-модда бўйича саккиз йилга озодликдан маҳрум этилди. Суд материалларида айтилишича, «президент» «фармон ва буйруқлар» чиқарган, сафига янги иштирокчиларни жалб қилган ва ташвиқот видеоларини интернетга жойлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага