Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Сочларинг тўкилиб тушса яхшийди...

1275

Тараққиёт қизиқ. Баъзан яхши нарсаларнинг ривожини кўриб қувонсак, баробар бир ёмон ҳолат ҳам авж олганига гувоҳ бўлиб ранжиймиз. Қисқаси, бугунги кунда ҳар бир соҳада маиший хизмат кўрсатиш жойлари мавжуд. Кирхона, дазмолхона, энага хизматию сартарошгача. 

Яқинда аёллар даврасида сартарош хизмати хусусида гап очилди. Маълумки, жуда кўп хотин-қизлар бу хизматдан фойдаланади. Бир опахоннинг талаба қизи аллақайси номдор сартарошхона хизматига борса, аёллар сочини тартибга келтирадиган хизматчи эркак киши эмиш.  Яна унинг мижозлари ҳам кўп экан. Машҳурлар навбатга ёздириб, кейин унинг хизматига борар экан. 

Очиғи, кўпчиликнинг кўнгли айниди. Ҳамма ҳайрон. Шу гаплар ўзимиздами, деб. Шунда опахон қизига “Шу эркакнинг хизматидан фойдалангунча сочларинг тўкилиб тушганига розиман”, деганини айтди. Бу ёғи аёлларнинг муносабати бўлиб кетди.

Мен эса ўйлайман. Серсавол фарзандларимиз бизнинг ишхонамиз, у ерда нима қилишимиз билан кўп қизиққан. Мен-ку кўп олиб борардим. Ҳарбийлаштирилган ишхонада ишлайдиган турмуш ўртоғим байрамларда ва ота-оналар кунида болаларни олиб бориб, иш жараёни билан таништирган. Энди ўша сартарошнинг фарзандлари иши ҳақида сўраса, нима деркан, деб ўйлайман. Ишхонасига олиб келиб, машҳур хонимларнинг сочларини турмаклаб кўрсатадими? Билмайман, ҳайронман. Бундан ташқари соч аврат-ку. Уни бегона эркакка турмаклатиш тугул кўрсатиб ҳам бўлмайдиган аъзомиз ҳисобланади. Оналаримиз ҳатто тароққа тушган сочниям бегона кўрмасин деб яширишарди. 

Айрим ижтимоий тармоқларда аёлларга ўхшаб рақс тушадиган, муқом қиладиган йигитлар ҳақида постлар чиқиб қолади. Аёллар юзини пардоз қиладиган, сочини турмаклайдиган эркакларнинг улардан нима фарқи бор? 

Азиз онажонлар, отажонлар, оиладаги тарбия кўпроқ шуғулланайлик. Ўғил болаларни эркак қилиб тарбиялашга аҳамият берайлик. Қизларимизнинг сочи бизнинг ҳамиятимиз бўлсин.

Манзура Шамс

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага