Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сирдарёдаги ҳарбий қисмда портлаш содир бўлди

1849

Мудофаа вазирлиги ҳолат юзасидан расмий маълумот берди

«Ўзгидромет» мутахассиси Эркин Абдулаҳатов маҳаллий вақт билан соат 04:52 да Сирдарё вилоятидаги ҳарбий қисмда портлаш рўй бергани ҳақида ёзди.

Э.Абдулаҳатовга кўра, Сирдарё вилоятининг Сирдарё туманида истиқомат қилувчи аҳоли кучли гумбурлаш, осмоннинг қизғиш рангга кириши гувоҳи бўлган.

Портлаш юқоридаги камерага олинган объектдан 5 км узоқликда рўй берган. Чунки чақнашдан сўнг акустик тўлқин 15 секунд ўтиб объектга етиб келган. Бу портлаш ва объект ўртасидаги масофа 5 км эканини англатади. Ҳавода товушнинг тарқалиш тезлиги секундига 335 метрга тенг.

Таъкидланишича, Сирдарё туманида аҳоли яшаш объектлари, савдо-шохобчалари, магазин ва бошқа ижтимоий объект дераза ойналари акустик тўлқиндан синган.

Мудофа вазирлигининг маълум қилишича, 22 октябрь куни соат 04:55 да Сирдарё вилояти Малик аҳоли пунктидаги Мудофаа вазирлиги омборида якка тартибда портлаш содир бўлган. Ҳодиса оқибатида талафот кўрганлар ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда суриштурув ишлари олиб борилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага