Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Сирдарё: автобусда газ баллони портлади, қурбонлар бор

1276

Фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот хизмати берган хабарга кўра, бугун, 18 август куни тахминан соат 14:30 ларда Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш шахобчасида Хоразм вилояти Боғот туманидаги автомактабга тегишли бўлган “Исузу” русумли автобус, метан газ тўлдириб чиққан вақтда унга ўрнатилган газ балонларининг бирида ёрилиш содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида 6 киши воқеа жойида вафот этган ва 15 киши тан жароҳати олган.

Ҳодиса жойига Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти бошчилигида ишчи гуруҳ етиб борган.

Шунингдек, воқеа жойида вилоят ҳамда туман ФВБ, ИИВ, ССВ раҳбарияти, прокуратура ходимлари ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги матбуот хизмати ҳодиса юзасидан ҳозирча аниқ маълумот йўқлиги, тегишли ташкилотлар ўрганиб чиққандан сўнг хабар берилишини айтди.

Метан ускуналарини қўйиш билан шуғулланадиган мутахассисларнинг фикрича, фалокатга баллоннинг сифатсизлиги, қайта текшириш муддатининг ўтиб кетганлиги ёки кўпроқ газ қуйилгани сабаб бўлиши мумкин экан. 

Бу каби нохуш воқеаларнинг олдини олиш учун белгиланган қоидаларга амал қилиш, ҳайдовчи ўзининг ва бошқаларнинг ҳаётига бепарво бўлмаслиги лозимдир. 

Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, жорий йилнинг 21 апрель куни Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида "Нексия-3" машинасининг газ баллони портлаб кетган. Натижада "Нексия-3" русумли автомобил буткул яроқсиз ҳолга келган эди.

Вафот этганларни Аллоҳ раҳматига олсин!

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага