Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Синов ҳар лаҳза, ҳар ондадир...

3216

وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ بِشَيْءٍ مِنَ الْخَوْفِ وَالْجُوعِ وَنَقْصٍ مِنَ الْأَمْوَالِ وَالْأَنْفُسِ وَالثَّمَرَاتِ...

“Албатта, Биз сизларни бир оз қўрқинч ва очлик билан, мол-мулкка, жонга, меваларга нуқсон етказиш билан синаймиз.“

(Бақара, 155)

Аллоҳ таоло ушбу ояти каримасида аниқ таъкид билан биз инсонларни турли дунё имтиҳонлари билан синашини зикр қилмоқда. Оятдан билинганидек, албатта бу қийинчиликлар инсоният бошига келиши мумкин бўлган қийинчиликлардан катталаридир. Зеро инсоният учун қўрқув, очлик, яқини, молини йўқотиши, қурғоқчилик каби балолар энг катта мусибатдир. Роббимиз ояти кариманинг давомида ушбу балолардан бирига йўлиққан ёки умуман имтиҳон балоларига дучор бўлган ва сабр қилган бандаларига хушхабар борлигини айтади.

وَبَشِّرِ الصَّابِرِينَ

“Ва сабрлиларга башорат бер.“

(Бақара, 155)

Оламларнинг Роббидан сизга хушхабар келиши дунё ва унинг ичидаги барча неъматлардан яхшироқ эмасми? Хушхабар! Қандай хушхабар бу? Қандай эканини билмайсиз кўзлар кўрмаган, қулоқлар эштмаган буюк хушхабар. Буни билмаслигингиз сизда бу хабарга янада қаттиқ қизиқишингизни, талпинишингизни оширади.

Балки бу синовлар сизни жигарингизни тилар, юрагингизни сиқиб сизни яшаб бўлмас ҳолатга келтирар, кўзингиздан уйқуни, емакга иштаҳангизни қочирар, дунёдан совутар, ўзингизни чорасиз ҳис қилдирар, жигарингиз фарзандингиз айрилиғи қон йиғлатар, қўрқувдан ер тагига кўмилгингизни келтирар.

Оч қоларсиз, яқинларингиздан қиёматгача айрилар ёки уларни бир муддат кўра олмассиз, молингизга жонингизга талафот етар. Балки Марям онамиз каби, “Кошки, бундан олдин ўлсам эди ва бутунлай унутилиб кетсам эди“ дерсиз. Қийинчилик ортидан буюк хушхабар бордир. Маҳзун бўлманг! Умидсиз бўлманг! Чорасиз эмассиз Аллоҳ сиз биландир. Аллоҳга чин қуллик ва мамнуният-ла оятда айтилгандек таслим бўлинг.

الَّذِينَ إِذَا أَصَابَتْهُمْ مُصِيبَةٌ قَالُوا إِنَّا لِلَّهِ وَإِنَّا إإِلَيْهِ رَاجِعُونَ 

“Улар мусибат етганда: “ Албатта, биз Аллоҳникимиз ва, албатта, биз Унга қайтувчимиз“, дерлар.“

(Бақара, 156)

Ана шунда сиз Роббингиз тарафидан энг буюк совринга раҳмат мағфиратга сазовор бўласиз. Сизнинг бу сабр тоқатингизни, таслимиятингизни, Аллоҳга итоатингизни айни ҳидоят эканини оятда зикр қилинмоқда. 

أُولَئِكَ عَلَيْهِمْ صَلَوَاتٌ مِنْ رَبِّهِمْ وَرَحْمَةٌ وَأُولَئِكَ هُمُ الْمُهْتَدُونَ

Ана ўшаларга Роббиларидан салавотлар ва раҳмат бор. Ана ўшалар ҳидоят топганлардир.

(Бақара, 157)

Бир мусулмон инсон учун ҳаёти дунёсидаёқ Робби тарафидан раҳматга сазовор бўлиши, гўё тирик ҳолатида жаннатга қадам босишидек улуғ совринга сазовор бўлишдан ошиқроқ бахт бўлмаса керак. 

Маҳзун бўлманг, Аллоҳ сиз биландир! Сизни синовларга қўйган зот ўзингизни ёлғиз қолдирмайди, сиз фақат чин қалб руҳингиз билан унга таслим бўлинг. Ишингизни унга топширинг.

Бошқа бир оятда Роббимиз шундай дейди:

 أَمْ حَسِبْتُمْ أَن تَدْخُلُواْ ٱلْجَنَّةَ وَلَمَّا يَأْتِكُم مَّثَلُ ٱلَّذِينَ خَلَوْاْ مِن قَبْلِكُم

“Сиздан аввал ўтганларга келганга ўхшаш нарса сизларга келмасдан туриб, жаннатга кирамиз, деб ўйладингизми?..”

(Бақара, 214)

Синов ҳар лаҳза, ҳар ондадир. Уйингизда хотиржам ўтирган вақтингизда ҳам синов ичидадирсиз, балки ҳис қилмассиз. Синовлар, муаммолар сизни Роббимизга янада яқин қилади. Бу нарсалар тезда ўтади. Сиз сабр қилсангиз ҳам, қилмасангиз ҳам. Лекин бу имтиҳондан сиз яхши натижа билан ўтасиз ёки йиқиласиз, айни мана шу ери муҳим. Шунинг учун Аллоҳдан ёрдам ва куч-қувват сўраб, сабр ва шукр руҳиятини намоён қилинг. Фақатгина тилда эмас лисони ҳолингиз билан ҳам буни кўрсатинг. Қалбингизни туб-тубидан унга ёлборинг. Яъқуб алайҳиссаломга ўғилларини қайтарган, Мусо алайҳиссаломни оналарига етказган, Иброҳим алайҳиссаломни ўғилларини қутқарган зот сизни ҳам ёлғиз ташлаб қўймайди. 

Биз ҳар бир мусибатда Роббимизни эслаймиз, ва унга таслим бўламиз.

Муҳаммад Али Юсуф

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага