Тюмен вилоятининг Тоболск туманидаги 16 уйли Исеневская қишлоғида маҳаллий фермер Мучип Хабибуллин гумбазли, икки минорали ва икки қаватли тошли масжид қурмоқда.
Минтақага йилнинг бу вақти учун хос бўлмаган иссиқ ҳаво келди, бу яна бир неча кун давом этиши мумкин. Бу вақт ичида минораларнинг устини темир билан қоплаш, баҳорда эса ички безакни қилиш режалаштирилган. 2017 йил Мучип Начипович қишлоғида масжид қуришни васият қилган онаси хотирасига қуришни бошлаган. Маҳаллий аҳоли Исеневская қишлоғини эски ном билан Баргар қишлоғи дейишади. Эски ном бир неча асрлар аввал бухороликлар карвони билан Сибирга кўчиб келган Урганч шайхи ҳожи Баргар номи билан боғлиқ.
Исеневская қишлоғи Иртиш дарёси қирғоғида Тоболск қаршисида жойлашган. Бу жой машҳур архитектор Митхат Сагадатдинович Булатовнинг (1907-2004) туғилган жойи бўлиб, у 22 йил давомида Тошкент шаҳрининг бош меъмори бўлиб ишлаган. У Самарқанд ҳамда Тошкентни реконструкция қилиш бош режаси муаллифи ҳисобланади. У шунингдек, Халқаро архитектура академиясининг фахрий аъзоси. Мучип Хабибуллин маҳаллий диний идора ва ватандошлар кўмагида аста-секин янги ислом масжидининг деворлари, миноралари ва гумбазларини кўтарди. Шунингдек, нафақага чиққан фермер яқин бир-икки йил ичида масжиднинг ички ишларини ҳам босқичма-босқич якунлаш ниятида.