Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Швейцария Гулнора Каримованинг жиноий активларини Ўзбекистонга қайтаради

1120

Маблағлар ижтимоий соҳага йўналтирилади. 

Бугун Адлия вазирлиги ва Швейцария Конфедерацияси ўртасида битим имзоланди.

Хабарда аниқлик киритилишича, битимнинг имзоланиши илгари Г.Каримова бошчилигидаги уюшган жиноий гуруҳ томонидан ноқонуний равишда орттирилган ва Швейцарияда легаллаштирилган 131 млн АҚШ долларининг Швейцария томонидан Ўзбекистон халқига дарҳол қайтарилишини англатади.

 Битимга мувофиқ, ноқонуний орттирилган активларни қайтаришнинг қуйидаги асосий принциплари белгиланмоқда:

 - очиқлик ва ошкоралик, реституция тўғрисидаги ахборотни жамоатчиликка очиқ эълон қилиш;

 - қайтарилган маблағларни пировардида ижтимоий соҳага, хусусан, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларига йўналтирилиши;

 - Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида реституция масалалари бўйича доимий, самарали ва ўзаро ҳурматга асосланган мулоқотнинг давом эттирилиши.

Эслатиб ўтамиз, Каримова давлат мол-мулкини ўзлаштириш, солиқ тўлашдан бош тортиш ва бошқа қатор иқтисодий-молиявий жиноятларда айбдор, деб топилган.

У дунëнинг ўндан ошиқ давлатида очилган жиноят ишларининг бош фигурантидир. Каримованинг Швейцариядан ташқари қатор Ғарб давлатлари, хусусан, АҚШ, Швеция, Голландия, Франция ва айрим Болтиқбўйи давлатларидаги кўчмас мулклари ва юзлаб миллион долларлари бу жиноят ишлари доирасида музлатиб қўйилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7423 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага