Готабая Ражапакса 12 июл куни истеъфога чиқиш тўғрисидаги аризани имзолаган ва мамлакатни тарк этган.
Шри-Ланканинг истеъфога чиққан президенти Готабая Ражапакса Малдив оролларидан Сингапурга учиб кетади ва у ерда бошпана олади, дея хабар беради маҳаллий ОАВ.
Аввал хабар берганимиздек, 9 июль, шанба куни орол давлатини ҳукуматга қарши кенг кўламли ҳаракатлар босиб олди. Намойишчилар Шри-Ланка расмийлари истеъфога чиқишини талаб қилди.
Юзлаб намойишчилар баррикадаларни бузиб ўтиб, президент Готабай Ражапаксанинг расмий қароргоҳи ва идораси жойлашган кампусга кирди.
Ўша пайтда президент кампусни тарк этган, уни хавфсиз жойга олиб кетишган эди.