Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шотландияда илк марта мусулмон бош вазир бўлди

1027

Шотландия тарихида илк бор 37 ёшли мусулмон Ҳамза Юсуф етакчи Шотландия Миллий партиясини бошқаради. У ҳозир Шотландия Миллий партияси етакчилиги учун курашда ғолиб чиқди ва ҳозир парламент тасдиғини кутмоқда.

Маълумки, Юсуф сайловчиларнинг ярмидан сал кўпроқ овозини қўлга киритган ва унинг сиёсий платформаси Шотландияни инқироздан олиб чиқиш, яшаш харажатларини камайтириш ва Европа Иттифоқи билан бирлашишга эришиш ваъдаларига асосланган.

Унинг сайловолди дастурида алоҳида йўналиш мамлакатда қайта тикланадиган электр энергияси манбаларини қуришдир. Шунингдек, бўлажак бош вазир Шотландияни Британия монархиясидан чиқариб олиш тарафдори.

Отаси Покистондан Шотландияга келган, онаси эса кениялик бўлган Ҳамза Юсуф ҳукмрон Шотландия Миллий партиясининг энг инклюзив ва либерал арбоби саналади.

Шотландиядаги 5 миллион аҳолининг катта қисми насронийлар ва атеистлардир; мусулмонлар, яҳудийлар ва буддистларнинг умумий улуши жами  аҳолининг 2,5% ни ташкил қилади.

Ўзидан олдинги Никола Стержен ҳукуматида Юсуф яқинда соғлиқни сақлаш вазири, ундан олдин эса адлия вазири бўлиб ишлаган.

У 1960 йилларда Клайдбанкдаги Singer тикув машинаси заводида ишлаган панжоблик муҳожирнинг набираси, отаси Глазго жанубида яхши ҳисобчи ва SNP фаоли бўлиб, ўғлини шаҳардаги хусусий Hutchesons’ Grammar мактабида ўқитган. Ундан икки йил илгари шу мактабда яна бир асли осиёлик сиёсатчи - Шотландия лейбористлар партияси раҳбари Анас Сарвар ҳам ўқиган.

Юсуф фаолияти давомида ирқий ҳақоратларга дуч келган, шунингдек, унинг мусулмон динига эътиқод қилиши – Юсуф Рамазон ойида рўза тутади ва масжидларга боради – бир қатор келишмовчиликлар келтириб чиқарган. У 2014 йилда бир жинсли никоҳ бўйича якуний овоз беришда қатнашмагани ҳам рақибларининг норозилигига сабаб бўлган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага