Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Шайтон бизни қандай алдайди?

2916

"Тафсири Раҳиб" да бундай келтирилади:

Шайтоннинг ҳийлаларидан бири шуки, фозил кишининг афзал амални тарк қилдиради.

Зикр сабабли шайтон чекинади. Бир киши Аллоҳ таолони зикр этишни бошласа, шайтон уни васваса қилиб: "Тур, бориб Қуръон ўқисанг ҳам ибодат", дейди.

Сўнгра намоз ўқиётганида васваса қилади. Намоздан сўнг зикр ва тасбиҳ учун ўтирганида "Вақтинг оз, тур йўлда зикр қилаверасан ёки кейин тасбиҳ ўқиб олаверасан ёки бўлмаса фалончи касал эди, ўшани бориб кўрсангчи, зикрларни кейин қилиб олаверасан", дея васваса қилади. 

Билгинки, агар сен шайтоннинг шу каби васвасаларига қулоқ тутиб, айтганини қилаверадиган бўлсанг, сени уйинг ёки  масжидингдан йўлдан адаштириш учун чиқариб юборади. Йўлингга эса инсон шайтонлардан бирини юбориб у сенга:

–  Қаерга кетаяпсан? – дейди.

– Фалончи бемор экан, зиёрат қилиб келай, – дейсан.

У бўлса:

–  Мен уни кўриб чиқдим яхши  бўлиб қолибди. Юр бошқа савобли ишларни бирга қиламиз, дейди. Кейин у билан бирга юриб ғафлату гуноҳга ботмагунингча қўйвормайди.

Шу сабабли эҳтиёт бўл ва яна  эҳтиёт бўлки, одатий зикр, тасбиҳ, тиловат ва намоз каби вирдларингни бошладингми, давом эт. Уларни тарк қилишдан ўта ҳазир бўл".

Уламолар шариат амрларида фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб ва одоб бор, дейдилар.

Бу гўёки беш устунли уй кабидир. Агар ким “Бу одоб-ку?” дея одоб амалга беэътибор бўлса, одоб устуни синиб, мустаҳабга ўтади. Уйни бир устуни синса қолган тўрт устуни ушлаб туради. 

Сўнгра мустаҳабга беэътибор бўлиб уни ҳам тарк қилади. Шунда иккинчи устун синади. Сўнгра эса суннатларга бепарво бўлиб тарк этади. Учинчи устун синади. Кейин вожибга ўтади. Вожиб амалларга бепарво бўлиб тарк қилади, кейин эса фарзга ўтади. Охирида фарзни ҳам тарк қилишгача етиб боради... 

Устунларсиз уй йиқилиб вайрон бўлади...

Шу сабабли шариат амалларида фарз, вожиб, суннат, мустаҳаб ва одобга ҳам бир хил эътиборда бўлиш, уларни "Эээ бу фарз ёки вожиб эмас-ку" ёки "бу бир мустаҳаб ёки одоб-ку", дея бепарво бўлиш сира ҳам ярамайди.

Суннатуллоҳ Абдулбосит

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7425 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага