Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Шавкат Мирзиёев нега таътилдан эрта қайтгани маълум қилинди

2421

Хабарингиз бор, Президент Шавкат Мирзиёев 5 январь куни қисқа муддатли меҳнат таътилига чиққан эди. Орадан икки кун ўтиб, 7 январь куни давлатимиз раҳбари одатдаги тартибда ишлашга киришган.

«Ўзбекистон 24» телеканалида намойиш этилган «Менимча» телекўрсатувида президент матбуот котиби Шерзод Асадов давлатимиз раҳбари Қозоғистонда содир бўлган воқеалар сабаб таътилдан эрта қайтганини таъкидлаган.

«Қозоғистондаги воқеалар бошланиши билан президентимиз учта давлат раҳбари билан телефонда гаплашиб, минтақадаги вазият ва қўшни давлатдаги воқеаларнинг таъсирини муҳокама қилдилар. Халқимиз тинчлиги, фаровонлиги ва хавфсизлиги президент учун биринчи ўринда туради ва у киши доим халқимиз билан бирга. Давлат раҳбари таътилдан тез қайтишларининг сабаби Қозоғистондаги тинчлик тарафдори эканликларидир», – деди Шерзод Асадов кўрсатувда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Диний таълим масаласида Диний идора ташаббус кўрсатиши керак!

8195 11:57 02.08.2023

Шавкат Мирзиёевнинг исломофобияга қарши курашиш таклифидан сўнг...

7424 18:35 21.07.2023

Намойишчилар Швециянинг Бағдоддаги элчихонасига ўт қўйишди

4434 11:00 20.07.2023

Буюк Британия депутати «Толибон» ҳукуматини Афғонистоннинг «тўлиқ ўзгартиргани» учун мақтади

3599 10:05 20.07.2023

Фоҳишаларга 5 сутка, нашид юборганга эса...

4620 22:00 19.07.2023

Муҳаррам ойининг фазилати

2362 09:12 19.07.2023
« Орқага